Қиличбозлик бўйича биринчи Республика онлайн турнирида дастлабки ғолиблар аниқ

Хабар берганимиздек, бугун қиличбозлик бўйича биринчи онлайн Республика чемпионати старт олди. Регламентга кўра, ушбу кун доирасида 2006 ва ундан кичик ёшда туғилган шпагачилар белгиланган вақт ичида маълум техник машқларни бажариш бўйича баҳс олиб боришди.

Таъкидлаш жоиз, баҳсларни томоша қилишни истаган мухлислар ZOOM платформаси орқали жараённи кузатиб боришди. Ёшларга карантин даврида мотивация бериш, уларнинг бўш вақтларини янада мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил қилинган мазкур мусобақада иштирок этиш учун 100 нафардан зиёд спортчи қизиқиш билдирган. Куннинг биринчи ярмида саралаш баҳслари ўтказилган бўлса, кечки дастурда ғолиб ва совриндорлар номи аниқлаб олинди. Беллашувларни Аида Ҳасанова, Владимир Назлимов, Мартин Камаджиев каби тажрибали мутахассислар кузатиб боришди.

Илк ғолиб ва совриндорлар рўйхати:

Қизлар:
1. Шаҳноза Оринбаева (Қорақалпоғистон)
2. Мафтуна Маҳмудова (Бухоро)
3. Зарина Мурадова (Тошкент вилояти)

Йигитлар:
1.Йўлдош Комилов (Навоий)
2. Адизбек Нурматов (Навоий)
3. Батир Успанов (Қорақалпоғистон)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *