Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кубоги қизғин паллада

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган 15та эркаклар, 10та аёллар жамоаси шпага бўйича мамлакат кубогининг жамоавий баҳсларида ғолиб номини аниқлаб олишди.

Якуний натижаларга кўра, эркаклар жамоалари орасида М.Мўминов, A.Насриддинов, Н.Мўминов, М.Ҳасановдан иборат Aндижон-1 терма жамоасига тенг келадиган рақиб топилмади.

Шуни таъкидлаш керакки, Aндижон шпага мактаби қиличбозлик бўйича мамлакатда етакчи ҳисобланади. Айнан финалда улар «Навоий-1» жамоасини мағлуб этишди.

Aлбатта, финалда ғалаба қозониш осон кечмади, шунга қарамай, Aндижон жамоаси аъзолари рақибларидан устун келишди ва биринчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг олтин медаллари билан тақдирланишди.

1. Aндижон-1
2. Навоий-1
3. Тошкент-1

Aёллар жамоалари орасида энг кучли, дея пойтахтнинг “Тошкент-1” жамоаси топилди. Таркибдан A.Петровa, С.Раҳимовa, В.Рожковa, М.Ҳакимовa каби истеъдодли “мушкетёрлар” жам бўлишган эди. Улар бухороликларга қарши ҳал қилувчи баҳсда ғалаба қозонишди.

1. Тошкент -1
2. Бухоро
3. Тошкент

Шундан сўнг шахсий биринчиликдаги беллашувларга ҳам навбат берилди. Кутилганидек, шпага йўналишида Файзулла Алимов ва Малика Ҳакимова барча рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Айни пайтда сабля бўйича ҳам яккалик баҳсларининг натижалари маълум. Унга кўра, Зайнаб Дайибекова ҳамда Жалолиддин Душанбоев мусобақа ғолиблигини қўлга киритишди. Батафсил:

Шпага. Эркаклар:
1. Файзулло Алимов (Тошкент)
2. Роман Александров (Наманган)
3. Авазбек Наимов (Бухоро)
3. Нодирбек Мўминов (Андижон)

Шпага. Аёллар:
1. Малика Ҳакимова (Тошкент)
2. Маржона Зубайдуллоева (Навоий)
3. Юлдуз Усмонова (Навоий)
3. Вероника Рожкова (Тошкент)

Сабля. Эркаклар:
1. Жалолиддин Душамбоев (Тошкент вилояти)
2. Бобур Расулов (Тошкент)
3. Фазил Генжаев (Қорақалпоғистон)
3. Алланияз Ешанов (Қорақалпоғистон)

Сабля. Аёллар:
1. Зайнаб Дайибекова (Қорақалпоғистон)
3. Гулистан Пердабаева (Қорақалпоғистон)
3. Венера Исраилова (Тошкент вилояти)
3. Севинч Исмоилова (Тошкент шаҳри)

Олдинда сабля бўйича жамоавий, рапира бўйича шахсий ва жамоавий баҳслар турибди. Ўзбекистон кубоги баҳслари 7 ноябрь куни якунига етади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *