Қиличбозлик федерациясининг истиқболдаги режалари кўриб чиқилди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида мамлакат қиличбозлик федерациясининг 2021 йилги бюджети, Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди. Йиғилишда МОҚ раиси Р.Шоабдураҳмонов, раис ўринбосари в.б. Ш.Ташматов, МОҚ раиси девони раҳбари М.Мираҳмедов, федерация бош котиби Г.Саидова иштирок этишди.

Қиличбозлик мамлакатимизда жадал ривожланаётган спорт турларидан. Кейинги йилларда федерациянинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, янги номларни кашф этиш борасида самарали ишлар олиб бориляпти. Айниқса, Осиё ва Олимпия ўйинларида спортчиларимизнинг муваффақиятли иштирокини таъминлаш, бунинг учун етарли инфратузилма яратиш, халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликни тобора мустаҳкамлаш каби вазифалар муҳим аҳамият касб этади. Бу борада узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқилган бўлиб, босқичма босқич ривожланиш ҳаракатлари олиб бориляпти.

Йиғилишда ана шу ишларни тўлақонли ташкил этишда федерациянинг 2021 йилдаги бюджет параметрлари, Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиш бўйича масалалар муҳокама қилиб олинди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *