Қолдирилган Токио Олимпиадаси қайси санада бошланади?

Хабарингиз бор, жорий йилнинг ёз фаслида бўлиб ўтиши керак бўлган Токио Олимпиадаси бутун дунёга катта хавф туғдираётган коронавирус пандемияси туфайли 2021-йилга кўчирилган эди.

New York Times нашрининг хабар беришича, ташкилотчилар ёзги Олимпия ўйинларининг старт олиши санасига аниқлик киритмоқда ва тез кунларда у оммага эълон қилинади.

Ҳозирда расмийлар нуфузли мусобақанинг очилиш маросимини 2021-йилнинг 21-июлида ўтказиш бўйича янги вариантни ўрганмоқда.

Маълум қилинишича, Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Токио шаҳри мезбонлик қилувчи Олимпия ўйинлари ўтказилиши бўйича аниқ саналарини тез орада эълон қилмоқчи. Бу борада ХОҚ кеча, 29-март куни ташкилотчилар иштирокида тезкор йиғилиш ўтказган. Йиғилишда томонлар Олимпия ўйинларининг қайси санада ўтказилишини муҳокама қилишган.

Маълумот учун, Олимпия ўйинлари 2020-йилнинг 24-июлидан 9-августигача ўтказилиши керак эди. Aммо, ХОҚ 24-март куни ўйинлар 2021-йилга кўчирилганини эълон қилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *