“Қотил тандем”нинг навбатдаги қурбони “Арсенал” бўлди

Англия Премьер-лигаси 11-туридан ўрин олган “Тоттенхэм” – “Арсенал” учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучди. 

Дастлаб, Кейн тўп узатгач, Сон Хён Мин узоқ масофадан чиройли зарба йўллаб, ҳисобни очди. Бироз ўтиб, кореялик вингер шеригини голли узатма билан таъминлади. 

Ушбу ғалабадан сўнг, Жозе Моуриньо шогирдлари ҳисобидаги очколар 24 тага етди ва онлайн жадвалда яққол пешқадам бўлиб олди. “Тўпчилар” эса 13 очко билан 15-ўринда кетмоқда. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *