Ҳабиб Нурмагомедов келишилган жанг ўтказганми?

Америкалик спортчи ва актёр Олег Тактаров фаолиятини якунлаган Ҳабиб Нурмагомедовнинг Жастин Гэтжига қарши охириги жанги келишилган эканини айтганди. Россиялик промоутер Вадим Финкельштейн бунга жавоб қайтарди.

– Ҳабиб ўз фаолиятини менинг промоушенимда бошлаган. У қадриятларни қадрлайдиган жангчи сифатида қинғир ишларни қилмайди. Бунақа нарсалар унга керак эмас.  UFC ҳам ўзининг мавқеини сақлаб қолиш учун бунга йўл қўймайди. Ҳабибнинг даражаси бошқа жангчилардан анча юқори ва у буни майдонда кўрсата олди. Охирги жангида ҳам етарлича хавфли вазиятлар бўлди. Балки айрим одамлар буни кўра олмагандир.

Тактаровнинг ҳам ўзини фикри бор. У спортчи бўлган. Лекин мен мутахассис сифатида Ҳабибнинг рақибидан анча устун эканини кўрдим, – дейди Вадим Финкельштейн.

Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжини мағлуб этганидан кейин спортчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди. У UFC 29 та ғалаба билан чемпион сифатида тарк этди.  

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *