Ҳабиб Нурмагомедов нима билан шуғулланмоқчи эканлигини маълум қилди

Октябрь ойида Абу-Дабида “UFC 254” мусобақасида Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжини таслим этганидан сўнг фаолиятини якунланагини эълон қилганди.

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида доғистонлик спортчи буёғига нима билан шуғулланишига эътибор қаратди.

– Октагондаги фаолиятини тугатган Ҳабиб Нурмагомедов яқин вақт ичида нима иш билан шуғулланмоқчи эканлигини маълум қилди. UFC юлдузи мобил алоқа билан шуғулланувчи компанияга асос солмоқда. “Eagle Mobile” деб номланган алоқа оператори бошланишига Москва ва унинг атрофига хизмат кўрсатади. Кейинчалик эса кенгроқ ҳудудларни қамраб олади. UFCга қайтиш ёки қайтмаслиги борасида Ҳабиб маълумот бергани йўқ. Ҳозирча, асосий эътиборни бизнесга қаратмоқда, – деди Даврон Файзиев.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *