Ҳакамлар корпуси фаолиятини такомиллаштириш масаласи муҳокама қилинди

Бутунжаҳон каратэ федерацияси (WKF) томонидан ҳакамлар корпуси фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган онлайн йиғилиш ўтказилди. Видеоконференция режимида ташкил қилинган тадбирда 98 мамлакатдан иштирок этган 300 нафарга яқин ҳакамлар WKF президенти Антонио Эспинос билан ташкилот ҳакамлар корпусини қайта ташкил этишни муҳокама қилдилар.

WKF ҳакамлар ҳайъати раиси Хавьер Эскаланте томонидан ташкил этилган ушбу видеоконференция ҳакамлар гуруҳининг истиқболдаги ривожланиш режаларини муҳокама қилишга қаратилган.

Кун тартибида, шунингдек, WKF мураббийларини тайёрлаш бўйича янги дастур муҳокама қилинди. Бундан ташқари, 2020 ва 2021 йилларга мўлжалланган мусобақалар, пара-каратэ қоидалари ва “ката” имтиҳонлари, WKF расмий сайтида ҳакамлар микросайтини янгилаш ҳамда уларнинг янги рейтингини шакллантириш масалалари кўриб чиқилди.

Спортчилар татамида ўзларини яхши томондан намоён қилишларини таъминлашимиз учун биз, ҳакамлар ва расмийлар мусобақаларни юқори даражада ўтказишда қулай шароитларни яратиб беришимиз керак. Фаолиятимиз давомида ҳакамликнинг юксак даражасини кўришдан жуда мамнун бўлсак-да, уларга ўз фаолиятларини янада ривожлантиришлари учун зарур бўлган куч ва бошқа мотивацион воситаларни таклиф қилишимиз лозим. Бу билан биз энг яхши ҳакамлар бизнинг энг зўр мусобақаларимизни бошқаришини, адолат, ҳалоллик ва ўз қадриятларимизни ҳимоя қилинишини кафолатлаган бўламиз”, – деди WKF президенти Антонио Эспинос.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *