Ҳасанбой Дўсматовнинг рақиблари нима сабабдан ўзгарган эди?

Хабарингиз бор, бироз аввал Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов  профессионал боксда иккинчи ғалабасини қўлга киритди. У асли ўзбекистонлик бўлган, бу жангда Россия номидан рингга кўтарилган Одилжон Сотқиновни техник нокаут билан биринчи раунднинг ўзида мағлуб этди.

Ажабланарлиси ушбу жангда юртдошимизга дастлаб, россиялик Артём Ткаченко (5-0, 3 КО) рақиблик қилиши маълум бўлганди. Баъзи сабабларга кўра, рақиб ўзгариб, яна бир мезбон Павел Гурченко (1-0-0) билан тўқнаш келиши аниқ бўлганди. Бироқ бугунги жангда юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Одилжон Сотқиновга қарши рингга кўтарилди.

Биз ушбу воқейликка аниқлик киритиш мақсадида боксчимизнинг мураббийи Зиятдин Тайғанбоевга мурожаат қилдик.

“Аввалроқ Африка қитъаси вакили рақиб бўлиши керак эди. Аммо уларда виза билан боғлиқ муаммо юзага келибди. Кейинроқ Ткаченко, ундан сўнг Павел Гурченко билан жанг қилиши лозим эди. Бироқ Гурченко вазн ўлчаш маросимидан бир кун олдин қовурғасини синдириб олибди. Шу тариқа бугунги рақибни топишган”,-деди Тайғанбоев. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *