Ҳасанбой Дўсматов иштирокидаги жанг бир раунд давом этди

Ҳозиргина Россиянинг Москва шаҳрида  “Shamo boxing” томонидан ташкил этилган профессионал бокс оқшомида Рио Олимпиадаси чемпиони, ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов профидаги иккинчи жангини ўтказди. У россиялик Одилжон Сотқинов билан тўқнаш келди.

Жанг бор йўғи бир раунд давом этди. Ушбу раунд мобайнида тўрт маротаба рақибини нокдаунга учратган Дўсматов техник нокаут билан ғалаба қозонди ва муваффақиятли юришини давом эттирди.

Маълумот учун, Ҳасанбой Дўсматов дебют жангини аввалги йили Мексикада мезбон Хесус Сервантесга қарши ўтказиб, уни иккинчи раунддаёқ таслим этганди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *