Пойтахтимиздаги муҳташам спорт мажмуаларидан бири «Ҳумо Арена»да парадзюдо бўйича IBSA Гран-присига старт берилди.

35та давлатдан ташриф буюрган 250 нафарга яқин спортчилар жами 13 та вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб борадилар.

Ушбу мусобақада парадзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги таркиб билан иштирок этади.

Эркаклар:
-60 Намозов Шерзод
-60 Одилов Фазлиддин
-66 Бафоев Шуҳрат
-66 Куранбаев Учкун
-73 Бекмуратов Асилбек
-73 Саидов Феруз
-81 Ирисбеков Отабек
-81 Караматов Довурхон
-90 Авазов Жалолиддин
-90 Бобоев Шуҳрат
-100 Алаев Сулаймон
-100 Ҳалилов Шариф
+100 Норқобилов Шамсиддин
+100 Шарипов Ширин

Аёллар
-48 Ҳуррамова Лобар
-52 Салаева Севинч
-57 Самандарова Парвина
-63 Ширинбоева Нафиса
-70 Алибоева Васила
-70 Ўринова Адиба
+70 Юсупова Ферузахон

Ғолиблар рейтинг очколари ва медаллар билан бир қаторда диплом ва пул мукофатлари билан тақдирланадилар.
1-ўрин соҳиби: 1,000 АҚШ доллари
2-ўрин соҳиби: 500 АҚШ доллари
3-ўрин соҳиби: 300 АҚШ доллари

Мусобақа тақвими
23 сентябрь 2019
Эркаклар: -60 кг,-66 кг, 73 кг
Аёллар: -48 кг,- 52 кг, 57 кг

24 сентябрь 2019
Эркаклар: -81 кг, -90 кг, -100 кг, +100 кг
Аёллар: -63 кг, -70 кг, +70кг

Барча спорт иҳлосманларини «Ҳумо Арена» муз саройига таклиф этамиз.

Leave a Comment