Ҳусниддин Норбеков – икки карра Паралимпия ўйинлари чемпиони!

Ҳозиргина пара енгил атлетиканинг F35 классида эркаклар ўртасида ядро улоқтириш бўйича финал баҳслари якунланди.

Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Ҳусниддин Норбеков 16.13 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 16 тага етди: 6 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза.

Маълумот учун, Норбеков Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида F37 классида диск улоқтириш бўйича олтин медални қўлга киритган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *