1 киши кам бўлиб қолган “Арсенал” ўз уйида “Саутгемптон” билан дуранг ўйнади

Англия Премьер-лигаси 13-туридан ўрин олган “Арсенал” – “Саутгемптон” учрашуви ўз нихоясига етди. Ўйин 1-1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

Голларга Тэо Уолкотт ва Пьер-Эмерик Обамеянглар муаллифлик қилишди. 62-дақиқада “Арсенал” футболчиси Габриэль 2-сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этганига қарамай, жамоа мувозанатни сақлаб қола олди ва 1 очкони қўлга киритди. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *