10 киши бўлиб қолган “Арсенал” сафардан очко қўлга киритди

Англия Премьер-лигаси 9-туридан ўрин олган “Лидс” Юнайтед – “Арсенал” учрашуви ўз якунига етди. Унда 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Ҳар икки жамоа вакиллари қанча ҳаракат қилмасин, гоҳ ҳимоячилар, гоҳ дарвозабонлар хавфни бартараф этаверди. Натижада, кучли тактикага эга мураббийлар курашида ҳисоб очилмади. Бош ҳакам Энтони Тейлор 51-дақиқада рақибига нисбатан қоида бузган Пепени майдондан четлатди ва бу “канонирлар” ҳужуми заифлашишига ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

Ушбу ўйиндан кейин “Арсенал” онлайн турнир жадвалининг 11-поғонасида жойлашган бўлса, “Лидс” 14-ўринни банд этган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *