15 августдан машинада кун давомида ҳаракатланиш мумкин бўлади

Ўзбекистонда 15 августдан карантин юмшатилмоқда. Эртадан шахсий автомобилда кун давомида ҳаракатланиш мумкин бўлади.

Ўзбекистонда бугунги пандемия шароитида ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларнинг барқарорлигини сақлаб туриш, аҳолининг муносиб турмуш тарзи ҳамда тадбиркорлик субъектларининг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай шароитларни таъминлаш мақсадида Республика махсус комиссиясининг карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қарори қабул қилинди.

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:
2020 йил 15 августдан бошлаб:

  • автотранспорт воситаларининг кун давомида тўлиқ ҳаракатланиши;
  • маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатнови. Бунда доимий равишда ҳар бир авиақатнов ва темир йўл қатновидан олдин тегишли ҳаво кемаси ва темир йўл вагонларини (ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш, шу жумладан, уларга ҳавони зарарсизлантириш анжомларини ўрнатиш чораларини кўриш лозим.

2020 йил 17 августдан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:
а) ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ўртасида автотранспорт воситалари қатновини тиклаш;
б) жамоат транспорти, шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус қатнови (метрополитен фаолияти бундан мустасно). Ушбу транспорт фаолиятини ташкил этиш учун: 

  • ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва кондукторларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37 даража ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши;
  • жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши ва улар орасида ижтимоий масофа сақланиши, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспортга чиқишига йўл қўймаслик;
  • транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилиши зарур.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *