Пара тэквондочиларимизнинг Оқтошдаги йиғини давом этмоқда

Пара таэквондо терма аъзолари ҳам 5 январдан ўқув-машғулот йиғинини бошлаб юборди.

Ушбу ўқув-машғулот йиғинлари Тошкент вилоятида жойлашган “Ғазалкент соғломлаштириш оромгоҳи”нинг спорт базасида 27 январга қадар давом этади. Унда 10 нафар спортчи иштирок этмоқда.

“Бу галги ўқув-машғулот йиғинида асосан техник-тактик тарафга урғу берилади. Сабаби, март ойида бизни “Токио-2020”га тўғридан-тўғри йўлланма берувчи лицензион мусобақалар кутиб турибди. Ҳозирги йиғинга жалб этилган барча спортчилар машғулотларда фаол иштирок этмоқда. Режага кўра, февраль ойида Қозоғистонда халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказамиз”, – деди пара таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббий Бобур Қўзиев.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *