2 та қизил, 2 та пенальти – марказий учрашувда ПСЖ камбэк қурбонига айланди

Уефа Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган “РБ Лейпциг” – ПСЖ беллашуви ўз ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.

Дастлаб, Ди Мариянинг тезкор голи билан олдинга чиқиб олган парижликлар, кейинчалик ўз дарвозасидан 2 та гол олиб чиқишга мажбур бўлди. Кристофер Нкунку кучли зарбаси билан тарози паллаларини тенглаштирган бўлса, Эмиль Форсберг пенальтидан жамоасига 3 очко келтирган голни киритди.

Эътиборлиси, меҳмонлар сафида Идрисса Гейе ҳамда Преснель Кимпембе иккитадан сариқ карточка ишлаб олиб, майдондан четлатилди. Шунингдек, 16-дақиқада Анхель Ди Мария пенальтидан гол ура олмади. Унинг зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *