2 532 нафар: “MINSPORT ONLAYN KUBOGI”да қатнашиш учун рўйхатдан ўтганлар сони ортиб бормоқда

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Esports Uzbekistan федерацияси билан ҳамкорликда юртимизда илк маротаба киберспорт – компьютер спорти бўйича ташкил этаётган “MINSPORT ONLAYN KUBOGI” мусобақасида иштирок этиш истагини билдираётган сони тобора ортиб бормоқда. Айни вақтга келиб 2 532 нафар ҳаваскор киберспортчи рўйхатдан ўтишди.
Мусобақада қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтилади: https://forms.gle/QBu95rkbetC7Xyex9

Эслатиб ўтамиз, мусобақа учта йўналишда ташкил этилади:

  1. “FIFA20”;
  2. “Clash Royale”;
  3. “Victory The Age of Racing”

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 65 000 000 сўмни ташкил қилади.

Сиз ҳам “MINSPORT ONLAYN KUBOGI” мусобақасида қатнашинг ва ғолиб бўлинг!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *