20 августдан қайта тикланадиган маҳаллий йўловчи поездлар жадвали эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги 20 августдан маҳаллий йўналишларда йўловчи поездлар қатнови қайта тикланиши тўғрисида маълумот берди.

  • 20 август соат 06:05дан Тошкент жанубий вокзалидан 92-сонли Тошкент – Андижон;
  • 20 август соат 14:34дан Андижон вокзалидан 391-сонли Андижон – Бухоро;
  • 21 август соат 21:04дан Бухоро вокзалидан 392-сонли Бухоро –Андижон;
  • 21 август соат 22:50дан Тошкент жанубий вокзалидан 82-сонли Тошкент – Сариосиё;
  • 22 август соат 16:00дан Сариосиё вокзалидан 81-сонли Сариосиё –Тошкент;
  • 22 август соат  14:30дан Андижон вокзалидан 397-сонли Андижон –Термиз;
  • 23 август  соат 15:25дан Термез вокзалидан 398-сонли Термиз –Андижон;
  • 24 август соат 14:34дан Андижон вокзалидан 393-сонли Андижон –Хива;
  • 25 август соат 13:08дан Хива вокзалидан 394-сонли Хива – Андижон;
  • 26 август соат 14:34дан Андижон вокзалидан 91-сонли Андижон –Тошкент йўловчи поездлари қатнови қайта тикланади.

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *