2017 йилги Лондон марафони ғолиби 4 йилга дисквалификация қилинди

2017 йилги Лондон марафони ғолиби кениялик югурувчи Дэниэль Ванджиру допинг қоидабузарлиги учун 4 йил муддатга дисквалификация қилинди.

Дисквалификация учун асос этиб спортчининг биологик паспортидаги ўзгаришлар кўрсатилди. Ванджирунинг 2019 йил март ойидан буён қўлга киритган барча спорт натижалари бекор қилинди.

Ванджиру Лондон марафонида 2018 йил 8-ўринни, 2019 йилда 11-ўринни эгаллаган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *