2019 йилги Ўзбекистон вице-чемпиони россиялик тажрибали боксчига қарши жанг қилади

5 декабрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида “RCC Boxing” промоутерлик компанияси томонидан катта профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Мазкур бокс кечасида бир қатор ҳамюртларимиз навбатдаги жангларини ўтказади. Жумладан, Тошкент вилояти, Чиноз туманида таваллуд топган, ҳаваскор боксда 2019 йилги Ўзбекистон чемпионати кумуш медаль соҳиби Сардор Музаффаров (4-3,2 КО) ҳам рингга кўтарилади. Унга мезбонлар вакили тажрибали Евгений Чупраков рақиблик қилади.

Россиялик Чупраков фаолияти мобайнида 22 та ғалаба қайд этиб, уларнинг 12 тасида рақибларини нокаутга учратган. Шунингдек, уч бора мағлубиятга ҳам учраган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг кечасида яна бир юртдошимиз, Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров (8-1,5 КО) арманистонлик Манук Диланян (11-4-1, 4 КО) билан тўқнаш келади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *