Охирлаб бораётган 2019 йил якуни – Пара сузиш

Якунига етаётган ушбу йил ўзбекистонлик пара сузувчилар учун ҳам омадли бўлди. Сабаби, 4 нафар ҳамюртимиз келаси йилги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган бўлсалар, яна бир нечта спортчимиз Токио-2020 мусобақалари учун қимматли рейтинг очколарга эга бўлдилар.

10-12 май | Жахон пара сузиш серияси, Сингапур Кубоги

Сузувчиларимиз учун мавсум старти Жахон серияси туркумига кирувчи Сингапур Кубогига тўғри келди. Сингапур ва Малайзия мамлакатлари мезбонлик қилган беллашувларда ҳамюртимиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Амилова Фотимахон – олтин медаль соҳиби

Асланов Ислом – 1 та олтин ва 1 та кумуш медаль соҳиби

Турсунхўжаев Музаффар – 1 кумуш медаль соҳиби

Мирзохидова Нигора – бронза медаль соҳиби


9-15 сентябрь | Парасузиш бўйича 2019 йилги жаҳон чемпионати. Лондон шаҳри.

Лондон шаҳрида бўлиб ўтган парасузиш бўйича жаҳон чемпионатида 7 нафар спортчи билан иштирок этган терма жамоамиз 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза, жами 8та медалга эга чиқди. Шу тариқа парасузувчиларимиз 60 та давлатдан 600 га яқин спортчи иштирок этган ушбу жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 20-ўринни қўлга киритишди.

Қувонарли жиҳати, Осиё рекордини янгилаган Шохсанам Тошпўлатова, Ислом Асланов ҳамда Фирдавс Мусабековлар Токио-2020 Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бронза медалларига эга чиққан Нигора Мирзохидова ҳамда Музаффар Турсунхўжаев муҳим рейтинг очколарига эга бўлишди.

Шохсанам Тошпўлатова – 1 та олтин ва 1 та бронза медаль соҳиби

Ислом Асланов – 2 та кумуш медаль соҳиби

Фирдавс Мусабеков – кумуш медаль соҳиби

Нигора Мирзохидова – бронза медаль соҳиби

Музаффар Турсунхўжаев – бронза медаль соҳиби


22-25 ноябрь | Польша очиқ чемпионати. Шецин шаҳри

Ўзбекистон Пара сузиш бўйича терма жамоаси Польша очиқ чемпионатидан медаллар шодаси билан қайтишди.

9 нафар пара сузувчи билан қатнашган терма жамоамиз 9 та олтин ва 5 та кумуш медални қўлга киритди. Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон терма жамоаси 17 мамлакат ичида умумжамоа ҳисобида  2-ўринни эгаллади.

Шохсанам Тошпўлатова – 3 та олтин ва 1 та кумуш медаль соҳиби

Фирдавс Мусабеков – 2 та олтин медаль соҳиби

Нигора Мирзохидова – 2 та олтин ва 2 та кумуш медаль соҳиби

Музаффар Турсунхўжаев – 1 та олтин ва 2 та кумуш медаль соҳиби

Кирилл Панков – олтин медаль соҳиби

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *