2020/2021 ўқув йилидан Олимпия захиралари коллежлари фаолияти ташкил этилади

2020 йил 12 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 480-сонли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари негизида олимпия захиралари коллежлари ташкил этилади ва уларнинг фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб йўлга қўйилади.

Олимпия захиралари коллежларида таълим икки босқичда амалга оширилади:

1. Умумий ўрта таълим — 7-11-синфлар;

2. Ўрта профессионал таълим — 11-синфдан кейинги бир йиллик таълим.

Олимпия захиралари коллежининг асосий фаолияти жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юқори малакали мутахассислар ҳамда спортнинг олимпия турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлашга йўналтирилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олимпия захиралари коллежларининг ўрта профессионал таълим босқичида футбол бўлимлари ташкил этилади ва уларда футбол бўйича мутахассислар (спортчилардан ташқари) тайёрланади.

Қарор билан, шунингдек:

– Олимпия захиралари коллежлари тўғрисидаги Низом;

– Олимпия захиралари коллежига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисидаги Низом;

– Олимпия захиралари коллежларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловни тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом кабилар ҳам тасдиқланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *