2020 йилги Паралимпия ўйинлари стартига 200 кун қолди

Шу муносабат билан Токио-2020 Паралимпиадаси ҳақида қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

  • Токио-2020 беллашувлари спортчилар, расмийлар ва томошабинлар учун юқори стандартларга эга бўлган дунёнинг энг қулай шаҳарларидан бирида бўлиб ўтади.
  • Умумий ҳудуди 44 гектарни ташкил этадиган Паралимпия қишлоғи Токио кўрфазига ўзига ҳос чирой баҳш этади.
  • Бадминтон баҳсларидан бошқа барча тадбирлар Паралимпия қишлоғидан 8 км радиусдан узоқ бўлмаган ареналарда ўтказилади.
  • Токио-2020 Паралимпия ўйинлари тимсоли Сомэйти японча “сомеиёшино” сўзидан олинган бўлиб, ўша машҳур япон гилоси гулларини англатади.
  • Паралимпия ўйинлари чипталари хариди учун ўтказилган биринчи лотереяда рекорд даражадаги 3.1 миллион дона чиптага талаб келиб тушди.
  • Паралимпия оловини ёқиш маросими Паралимпия ҳаракатининг руҳий ватани бўлган Буюк Британиядаги «Сток Мандевиль» стадионида ўтказилади.
  • Олов ёқиш минтақавий маросимлари Япониянинг 47 та перефектурасида 2020 йил 13 августдан 21 августгача жами 700 дан ортиқ жойларда бўлиб ўтади.
  • Токионинг 35 миллионга аҳолиси 2020 йилги ўйинларни интиқлик билан кутмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *