2030 йилги Осиё ва Пара Осиё ўйинлари мезбонлигига Қатар ва Саудия Арабистони даъвогарлик қилмоқда

Осиё Олимпия кенгаши 2030 йилги Осиё ва Пара Осиё ўйинларини ўтказиш учун Доха (Қатар) ва Ар-Риёд (Саудия Арабистони) шаҳарларидан расмий талабномалар олди. Бу ҳақда olympic.uz хабар бермоқда.

Ташкилотнинг баҳолаш бўйича қўмитаси октябрь ойининг учинчи ҳафтасида ҳар икки номзод шаҳарда бўлиб, уларнинг таклифларини ўрганади. Мезбон шаҳар эса Осиё Олимпия кенгашининг 2020 йил 16 декабрда Маскат шаҳрида бўлиб ўтадиган 39-Бош ассамблеясида аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, бўлажак Осиё ва Пар Осиё ўйинларининг дастлабкиси 2022 йил 10-25 сентябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида, кейинги эса 2026 йилда Япониянинг Айти-Нагоя шаҳрида бўлиб ўтади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *