28 октябрь – Халқаро дзюдо куни

Бугун Ўзбекистон дзюдо федерациясида 28 октябрь – Халқаро дзюдо куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раис ўринбосари Шарифжон Мўминжанов, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва Ўзбекистон спорт федерациялари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирни Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов очиб берди. Сўнгра, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги вакиллари сўзга чиқдилар. Шундан сўнг, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раис ўринбосари Шарифжон Мўминжанов дзюдочиларни байрам билан табриклади ва юртимизда парадзюдо спорт турини ривожлантиришда қўшиб келаётган улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камиловга ассоциация номидан миннатдорчилик билдирди ва эсдалик совғаси топширди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *