28 сентябрдан Тошкентда анъанавий таълим бериладиган мактаблар сони 187тага етади

Тошкент шаҳрида 187та умумтаълим мактаби анъанавий тарзда фаолият кўрсатади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ХТББ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: KUN.UZ

Пандемия шароитида Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёнларини босқичма-босқич бошлаш мақсадида 2020 йил 14 сентябрдан бошлаб 160та таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлагани тўғрисида хабар берилганди.

Жорий йилнинг 28 сентябрдан бошлаб Бектемир туманидаги 291, 293-сонли мактаблар, Мирзо Улуғбек туманидаги 71а, 205, 211, 286-сонли мактаблар, Мирзо Улуғбек туманидаги 101, 105-сонли мактаб-интернатлари, Чилонзор туманидаги 79, 103, 114, 162, 163, 179, 183, 188, 281-сонли мактаблар, Шайхонтоҳур туманидаги 13, 102-сонли мактаблар, Яккасарой туманидаги 100, 127, 160-сонли мактаблар, Яшнобод туманидаги 156, 170, 216, 230, 231-сонли мактаблар ҳам ўз фаолиятини йўлга қўяди. 

2020 йил 28 сентябрь ҳолатига Тошкент шаҳридаги 318та умумтаълим муассасаларидан қуйидаги 187таси анъанавий тарзда фаолият кўрсатади:

1. Бектемир туманидаги 289, 290, 291, 292, 293-сонли мактаб.

2. Миробод туманидаги 31, 56, 57, 60, 65, 94, 125, 147, 154, 158, 175, 213, 214, 218, 328-сонли мактаблар.

3. Мирзо Улуғбек туманидаги 18, 27, 35, 49, 50, 54, 64, 71а, 112, 121, 142, 187, 205, 207, 208, 209, 210, 211, 221, 225, 256, 223, 241, 275, 286, 308-сонли мактаблар, 101-105-сонли мактаб-интернатлар ҳамда ФФИДУМ, ПМТИД УМ, МАФИДУМ. 

4.  Олмазор туманидаги 1, 11, 15, 16, 24, 29, 36, 46, 159, 165, 185, 224, 233, 234, 242, 243, 249, 261, 298, 326-сонли мактаблар ҳамда 106-мактаб-интернат.

5. Сергели туманидаги 2, 55, 33, 266, 267, 269, 303-сонли мактаблар.

6. Учтепа туманидаги 14, 38, 44, 81, 106, 107, 193, 194-сонли мактаблар.

7. Чилонзор туманидаги 66, 79, 90, 103, 114, 162, 163, 168, 179, 183, 184, 188, 195а, 200, 202, 217, 280, 281-сонли мактаблар.

8. Шайхонтоҳур туманидаги 10, 13, 19, 37, 39, 41, 34а, 82, 84, 85, 92, 102, 113, 132, 136, 157, 180а, 169, 186, 254, 299, 314, 316, 320, 324-сонли мактаблар.

9. Юнусобод туманидаги 5, 9, 12, 17, 21, 43, 51, 53, 58, 63, 70, 72, 80, 87, 88, 96, 98, 105, 150, 235, 246, 250, 257, 259, 260, 271, 272, 273, 288, 302, 313, 327-сонли мактаблар ҳамда ТФИДУМ.

10. Яккасарой туманидаги 25, 26, 48, 89, 100, 118, 127, 144, 160, 172, 321-сонли мактаблар.

11. Яшнобод туманидаги 30, 69, 151, 156, 161, 166, 170, 212, 216, 227, 230, 231, 244-сонли мактаблар. 

Тошкент шаҳридаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.  

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *