3 карра жаҳон чемпиони бўлган футболчиларимизни эслайсизми?

1988 йилнинг октябрида америкалик Билл Бэрри Афғонистондаги жанглардан қайтиб келган йигитларни ўзининг “Ногиронлар учун футбол” дастури билан таништириш мақсадида Тошкентга келди. У ўзи билан 22 жуфт қўлтиқ таёқ ҳам олиб келганди.

Шундан сўнг ампутант футболчилардан иборат “Матонат” жамоасига асос солинди. Кейинчалик ушбу жамоа негизида  Ўзбекистон ампутант футболчилар терма жамоаси шакллантирилди.

Ўтган давр мобайнида ушбу футболчилар кўплаб халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлишди. Жумладан, 2007, 2010 ва 2012 йилларда жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишди.

Қуйида ушбу матонатли футболчиларимизнинг ёрқин лаҳзалари акс этган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *