5х5 футбол (видео)

Беш кишилик футбол – кўриш қобилияти заиф спортчилар учун ўйлаб топилган. Ўйинчилар баҳс давомида майдон ташқарисида турган мураббий-гиднинг кўрсатмаларини эшитган ҳолда тўп тепадилар.

Беш кишилик футбол ва замонавий футбол ўйини ўртасида бир қанча тафовутлар бўлиб, пара спортчилар кўзлари боғланган ҳолда нисбатан кичикроқ майдонда ўйнайдилар. Ўйинлар ёпиқ ёки очиқ ҳавода, сунъий ёки табиий майсали майдончаларида ўтказилади.

Коптокка шовқин чиқарувчи мослама ўрнатилган бўлиб, у ўйинчиларни овозни аниқлаб олишларига имкон яратади. Баҳс ҳар бири 25 дақиқа бўлган икки бўлимдан иборат. Таймлар орасидаги танаффус ўн дақиқани ташкил этади.

Жамоалар кўриш қобилияти нисбатан яхшироқ спортчиларни дарвозабон сифатида таркибга қўшиб олишлари мумкин. Бироқ ушбу дарвозабон сўнгги беш йил давомида ФИФА рўйхатидан жой олмаган бўлиши даркор.

Европада ушбу спорт тури дастлаб Испанияда ривожланган. Биринчи Испания миллий чемпионати 1986 йилда бўлиб ўтган. Жанубий Америкада эса беш кишилик футбол бўйича миллий чемпионат 1980 йилда Бразилияда ташкил этилган.

1997 йилда Европа ва Америка чемпионатлари, 1998 йилда эса биринчи Жаҳон чемпионати ўтказилган. 2004 йили ушбу спорт тури ёзги Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган.

Бразилия 1998, 2000, 2010 ва 2014 йилги дунё биринчилиги чемпиони ҳисобланади. Аргентиналиклар эса 2004 ва 2006 йилларда чемпионлик кубогини боши узра кўтарганлар.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *