5х5 футбол: Рио-2016 да киритилган энг чиройли голларни томоша қилинг (видео)

Беш кишилик футбол (5х5) – кўриш қобилияти заиф спортчилар учун ўйлаб топилган. Ўйинчилар баҳс давомида майдон ташқарисида турган мураббий-гиднинг кўрсатмаларини эшитган ҳолда ҳаракат қилишади.

5х5 футбол ва замонавий футбол ўйини ўртасида бир қанча тафовутлар бўлиб, пара спортчилар кўзлари боғланган ҳолда нисбатан кичикроқ майдонда ўйнайдилар. Ўйинлар ёпиқ ёки очиқ ҳавода, сунъий ёки табиий майсали майдончаларида ўтказилади.

Коптокка шовқин чиқарувчи мослама ўрнатилган бўлиб, у ўйинчиларни овозни аниқлаб олишларига имкон яратади. Баҳс ҳар бири 25 дақиқа бўлган икки бўлимдан иборат. Таймлар орасидаги танаффус ўн дақиқани ташкил этади.

Қуйида Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларининг 5х5 футбол мусобақасида киритилган энг чиройли голларни томоша қилишингиз мумкин:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *