5х5 футбол: Ўзбекистон чемпионатининг финалчилари маълум бўлди

Хабарингиз бор, шу кунларда Жиззах шаҳри кўзи ожиз спортчилар ўртасида 5х5 футбол бўйича ўтказилаётган илк Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Бугун мусобақанинг гуруҳ босқич 3-тур учрашувлари ҳамда ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.

Сўнгги турда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Навоий – Тошкент 0:0

Самарқанд – Қашқадарё 0:0

Бухоро – Андижон 1:0

Шундан сўнг ярим финал беллашувлари бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё – Бухоро ва Самарқанд – Навоий жамоалари ўзаро баҳс юритди. Якунда Қашқадарё Бухорони 1:0, Самарқанд эса Навоийни 2:1 ҳисобида таслим қилди ва ҳал қилувчи финал учрашуви йўлланмасини қўлга киритди.

Эртага Қашқадарё ва Самарқанд жамоалари ғолиблик учун майдонга тушади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *