5 та гол урилган марказий учрашувда “Реал” қийин ғалабага эришди

Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган “Реал” – “Интер” учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, мадридликлар Бензема ва Рамоснинг голлари эвазига ҳисобда олдинга ўтиб олган бўлса, “неррадзурилар” сафида Лаутаро ҳамда Перишич ҳисобни тенглаштирди. Бироқ захирадан ўйинга қўшилган Родриго 80-дақиқада жамоасининг ғалабасига сабабчи бўлган голни киритди.

Шу тариқа, “қаймоқранглилар” ЕЧЛдаги 5 ўйин давом этган ғалабасиз сериясига барҳам берди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *