5 та гол урилган ўйинда “Реал” аламли тарзда мағлуб бўлди

УЕФА Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган “Реал” – “Шахтёр” учрашуви якунланди. Унда 2:3 ҳисоби қайд этилди.

Баҳс олдидан аутсайдер сифатида эътироф этилган меҳмонлар биринчи таймнинг ўзидаёқ, йирик ҳисобда олдинга ўтиб олди. Дастлаб, Тете ҳисобни очган бўлса, 33-дақиқада Варан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Тайм сўнгига қадар, Манор Соломон ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Аммо танаффусда мадридликлар устози шогирдларини оз бўлса-да ўзига келтира олди. Лука Модрич ҳамда Винисиус Жуниор ҳисобдаги фарқни минимал даражада қисқартира олди. Баҳс сўнгида эса, Вальверденинг голи офсайд туфайли бекор қилинди.

Реал МадридЛука Модрич 54’Винисиус Жуниор 59′UEFA ЧЛ “B” гуруҳи 1-тур21/10/2020, 21:552:3ТугадиШахтер ДонецкТете 29’Рафаэль Варан 33′ (автогол)Манор Соломон 42′
Стадион: Alfredo Di Stefano 0 томошабинБош ҳакам: Srdjan Jovanovic

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *