6 та гол урилган ўйинда Германия Туркияни юта олмади

Германия ҳамда Туркия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди. Унда немислар 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, 1-тайм сўнгида ҳисобни очган Дракслер жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ иккинчи бўлим бошида Озан Туфан ҳисобни тенглаштирди. Нойхауснинг 58-дақиқада киритган голига ҳам турклар кўп ўтмай Эфежан Каражанинг аниқ зарбаси орқали жавоб қайтаришни уддалади. Баҳс охирига қадар гол киритган Вальдшмидт жамоасига ғалабани туҳфа этгандек эди, гўё. Аммо ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг тўртинчисида Кенан Караман гол киритиб, ўйин дуранг натижа билан тугашини таъминлади.

ГерманияЮлиан Дракслер 45’Флориан Нойхаус 58’Лука Вальдшмидт 81′Ўртоқлик учрашувлари 1-тур07/10/2020, 23:453:3ТугадиТуркияОзан Туфан 50’Эфеджан Караджа 67’Кенан Караман 90′
Стадион: RheinEnergieSTADION 300 томошабинБош ҳакам: Benoit Bastien

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *