8 нафар парадзюдочимиз Токио-2020 га йўлланма олиш арафасида турибди

Куни кеча Халқаро кўзи ожизлар спорт федерацияси (IBSA) томонидан Жаҳоннинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унга кўра 8 нафар ўзбекистонлик парадзюдочи Токио-2020 йўлланмасига эга бўлиш учун жуда яхши имконият ҳосил қилган.

2020 йилги Паралимпия ўйинларининг саралаш тизимига кўра дзюдо баҳсларида 138 нафар парадзюдочи 13 та медаллар шодаси учун беллашади.
Айтиш лозимки, Токиодаги мусобақада иштирок этадиган 82 нафар спортчи Халқаро кўзи очизлар спорт федерацияси (IBSA) рейтингига кўра аниқланади.

Ўтган икки ой мобайнида Қозоғистоннинг Атирау шаҳри мезбонлик қилган парадзюдо бўйича Осиё ва Океания чемпионатида ҳамда Тошкентда ўтган IBSA гран-присида тенгиз дея эътироф этилган ўзбекистонлик парадзюдочилар олдида яна икки йирик мусобақа турибди.

Буюк Британия ҳамда Озарбайжонда бўладиган Гран-при баҳсларида Паралимпиада йўлланмалари учун якуний рейтинг очколари берилади.

Қуйида Халқаро кўзи очизлар спорт федерациясининг (IBSA) рейтинги октябрь ойидаги рейтинги билан танишиб олишингиз мумкин:

Эркаклар

-60 кг:

  1. Алехандру Болога (Руминия) – 1,645 очко
  2. Шерзод Намозов (Ўзбекистон) – 1,290 очко (йўлланма зонасида)

-66 кг:

  1. Давид Хорава (Украина) – 1,510 очко
  2. Ўткиржон Нигматов (Ўзбекистон) – 482 очко
  3. Учкун Қуранбаев (Ўзбекистон) – 310 очко

-73 кг:

  1. Николаи Корнхасс (Германия) – 1,672 очко
  2. Феруз Сайидов (Ўзбекистон) – 1,092 очко (йўлланма зонасида)

-81 кг:

  1. Руслан Албагачиев (Россия) – 1,120 очко
  2. Давурхон Кароматов (Ўзбекистон) – 790 очко (йўлланма зонасида)

-90 кг:

  1. Олександр Назаренко (Украина) – 2,100 очко
  2. Шухрат Бобоев (Ўзбекистон) – 263 очко
  3. Жалолиддин Авазов (Ўзбекистон) – 200 очко

-100 кг:

  1. Звиад Гоготчури (Грузия) – 1,560 очко
  2. Шариф Халилов (Ўзбекистон) – 442 очко
  3. Сулаймон Алаев (Ўзбекистон) – 180 очко

+100 кг:

  1. Моҳаммадреза Хеироллозода (Эрон) – 1,280 очко
  2. Ширин Шарипов(Ўзбекистон) – 1,100 очко (йўлланма зонасида)

Аёллар

-48 кг:

  1. Сандрине Мартинет (Франция) – 1,610 очко
  2. Лобар Хуррамова (Ўзбекистон) – 450 очко

-52 кг:

  1. Инна Черниак (Украина) – 2,010 очко
  2. Севинч Салаева (Ўзбекистон) – 820 очко (йўлланма зонасида)

-57 кг:

  1. Зейнеп Челик (Туркия) – 1,710
  2. Парвина Самандарова (Ўзбекистон) – 980 (йўлланма зонасида)

-63 кг:

  1. Олга Позднишева (Россия) – 1,090
  2. Нафиса Шерипбоева (Ўзбекистон) – 690 (йўлланма зонасида)

-70 кг:

  1. Алана Мартинс (Бразилия) – 1,420
  2. Васила Алибоева (Ўзбекистон) – 850 (йўлланма зонасида)
  3. Гулруҳ Раҳимова (Ўзбекистон) – 100

+70 кг:

  1. Ребека Силва (Бразилия) – 1,300
  2. Ферузахон Юсупова (Ўзбекистон) – 345

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *