“ANATOMICÁ” журнали пара-атлетларимиз ҳақида сўзлайди

Юртимизда имконияти чекланган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улардаги кучли ирода ва матонатни намойиш қилиш ғоялари асосида фаолият олиб борадиган “ANATOMICÁ” нашри пара-атлетларимизнинг жасоратлари ҳақида ҳам қизиқарли лойиҳаларни йўлга қўйди. Нашрнинг навбатдаги сонида таниқли пара-спортчиларимиз Азизбек Абдулҳабибов, Нурхон Қурбонова, Наталья Семёнова, Санжар Мухторов, Фарҳод Умрзоқов, Розия Эргашева, Зуҳриддин Тоҳировнинг жасоратлари талқин қилинди. Унда атлетларимиз бошларидан ўтказган қийинчиликлар ва уларни қандай енгганлари ҳақида ҳикоя қилишади.

“2009 йил, 16 ёшлик пайтимда автофалокат юз берди. Шифохонада ўзимга келсам, икки оёғим йўқ. Ўша куни ҳаммаси ўзгарди. Автофалокатдан 4 йил ўтиб, пауэрлифтинг билан шуғуллана бошладим. Спорт сабр ва меҳнатга ўргатяпти. Айнан спорт ўзимга ишончни қайтарди ва мустақил бўлишга, бошқача инсонга айланишга ёрдам берди”, – дейди пара-каноэ бўйича Токио-2020 лицензиати Азизбек Абдулҳабибов.

«Умуртқам поғонасида чурра билан туғилдим. 9 ойлигимда уни олиб ташлашди. Аввалига ҳаммаси яхши эди, барча каби ривожланардим. Аммо организмда нимадир юз бераётган эди ва буни ҳеч ким сезмасди. Улғая бошлаганимда, умуртқа поғонамда асаб толаси шикастланди. Оёқларим юрмай қолди. Фақат аравачада ҳаракатланиш мумкин эди. Ўзим каби йигитларнинг спорт билан шуғулланаётганини кўриб, ўйланиб қолдим, шундай қила олмайманми? Шу тариқа спорт билан фаол шуғулланишни бошладим», – дея ўзи ҳақида ҳикоя қилади Нурхон Қурбонова.

https://www.instagram.com/anatomica_uz/

https://t.me/anatomicauz

https://taplink.cc/anatomica_uz

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *