Жорий йилнинг 8-9 март кунлари Тошкент Тиббиёт Академияси стадионида имкониятлари чекланган спортчилар ўртасида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур чемпионатда республикамизнинг барча вилоятларидан 100дан ортиқ  спортчилар иштирок этишди. Ушбу мусобақада куплаб иқтидорли спортчилар намоён бўлиб, уларни келажакда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси терма жамоаси сафига жалб этиш кўзда тутилмоқда. \r\n\r\n DSC_0568\r\n\r\nDSC_0578\r\n\r\nDSC_0590

Leave a Comment