ATP. Доминик Тим амалдаги чемпиондан реванш олди

Лондон шаҳри теннис бўйича эркаклар ўртасидаги йилнинг якуний турнирига мезбонлик қилмоқда. Бугун гуруҳ босқичидан ўрин олган илк ўйин ўтказилди.

Унда кортга чиққан австриялик Доминик Тим ҳамда грециялик Стефанос Циципас ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олди. Сетларнинг дастлабкисини тай-бэкда ўз фойдасига ҳал этган Тим иккинчи сетни бой берди. Бироқ ҳал қилувчи сетга жисмонан ва руҳан яхши тайёргарлик кўрган австриялик ракетка устаси қийин баҳсда зафар қучди.

Ушбу ғалаба ҳар икки спортчи учун алоҳида аҳамият касб этади. Сабаби, улар ўтган мавсум айнан ушбу турнир финалида дуч келган ва унда юнон теннисчиси титулга эга чиққанди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *