Аввал хабар берганимиздек 9-15 сентябрь кунлари Лондон шаҳрида парасузиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўтказилди.

Кеча мусобақанинг сўнгги кун баҳслари бўлиб ўтди. Жумладан, 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича ўтказилган беллашувларда вакилларимиз муваффақиятли иштирок этишди. Аниқроғи, ушбу масофага сузишда Ислом Асланов иккинчи, Музаффар Турсунхўжаев эса учинчи натижани қайд этди ва улар мос равишда кумуш ҳамда бронза медалларига сазовор бўлишди.

Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақада 7 нафар спортчи билан иштирок этган терма жамоамиз 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза, жами 8та медалга эга чиқди. Шу тариқа парасузувчиларимиз 60 та давлатдан 600 га яқин спортчи иштирок этган ушбу жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 20-ўринни қўлга киритишди.

Яна бир қувонарли жиҳати, Халқаро Паралимпия қўмитасининг қарорига кўра ушбу жаҳон чемпионатида 1- ва 2- ўринни эгаллаган спортчилар келаси йил Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлишди. Аниқроқ айтганда, Шохсанам Тошпўлатова, Ислом Асланов ҳамда Фирдавс Мусабековлар Токио-2020 Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Қолган спортчиларимиз эса бу йўлда муҳим рейтинг очколарига эга бўлишди.

Бизнинг қаҳрамонларимиз Лондон-Истанбул-Тошкент йўналиши билан 17 сентябрь куни эрта тонгда юртимизга қайтиб келишади.

Қуйида парасузиш бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионати совриндорлари билан танишиб олишингиз мумкин:

Шохсанам Тошпўлатова – 1 та олтин, 1 та бронза;

Ислом Асланов – 3 та кумуш;

Фирдавс Мусабеков – 1 та кумуш

Нигора Мирзохидова – 1 та бронза

Музаффар Турсунхўжаев – 1 та бронза



Хабарингиз бор айни кунларда Лондонда пара сузиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун эркаклар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳслари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, ҳамюртимиз Ислом Аҳмедов финишга иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медални қўлга киритди. Таъкидлаш керакки, бу Исломнинг ушбу мусобақадаги иккинчи кумуш медали бўлди. У бундан аввал 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича ҳам иккинчи ўринга сазовор бўлган эди.

Эркаклар. 100 метрга баттерфляй усулида сузиш:

1. Ихар Боки (Беларусь) – 53.95;

2. Ислом Асланов (Ўзбекистон) – 55.99;

3. Олексий Вирченко (Украина) – 57.38;

Эслатиб ўтамиз, ушбу жаҳон чемпионатида терма жамоамиз шарафини 7 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда. Ҳозиргача ҳисобимизда 1та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза – жами 6 та медаль мавжуд.

Шохсанам Тошпўлатова – 1 та олтин, 1 та бронза;

Ислом Асланов – 2 та кумуш;

Фирдавс Мусабеков – 1 та кумуш

Нигора Мирзохидова – 1 та бронза

Маълумот учун, 60 дан ортиқ мамлакатдан 600 га яқин спортчи иштирок этаётган ушбу турнирда ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси 6 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 20-ўринни эгаллаб турибди.



Аввал хабар берганимиздек шу кунларда Лондонда пара сузиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун аёллар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳслари бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ҳамюртимиз Шохсанам Тошпўлатова финишга ҳамма рақибларини ортда қолдирган ҳолда етиб келди ва терма жамоамиз ҳисобига ушбу жаҳон чемпионатидаги илк олтин медални ёздириб қўйишга эришди. Алоҳида қайд этиш лозимки, Шохсанам финишга келиш учун бор йўғи 1 дақиқаю 3,89 сония сарфлади. Бу эса янги Осиё рекорди ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Шохсанам Тошпўлатова бундан 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича бронза медалига сазовор бўлган эди.

Аёллар. 100 метрга баттерфляй усулида сузиш:

1. Шохсанам Тошпўлатова (Ўзбекистон) – 1:03.89;

2. Карлотта Гилли (Италия) – 1:03,95;

3. Ребекка Мейерс (АҚШ) – 1:04,41;

Эслатиб ўтамиз, ушбу жаҳон чемпионатида терма жамоамиз шарафини 7 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда. Ҳозиргача ҳисобимизда 1та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза – жами 6 та медаль мавжуд:

Шохсанам Тошпўлатова – 1 та олтин, 1 та бронза;

Ислом Асланов – 2 та кумуш;

Фирдавс Мусабеков – 1 та кумуш

Нигора Мирзохидова – 1 та бронза

Маълумот учун, 60 дан ортиқ мамлакатдан 600 га яқин спортчи иштирок этаётган ушбу турнирда ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси 6 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 20-ўринни эгаллаб турибди.



Хабарингиз бор айни кунларда Лондонда пара сузиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Кеча эркаклар ўртасида 100 метрга брасс усулида сузиш бўйича ўтказилган баҳсларда Рио Паралимпиада ўйинлари чемпиони, ҳамюртимиз Фирдавс Мусабеков иккинчи натижани қайд этди ва терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жаҳон чемпионатида терма жамоамиз шарафини 7 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда. Ҳозиргача Фирдавс Мусабеков ва Ислам Арсланов кумуш, Шохсанам Тошпўлатова ҳамда Нигора Мирзохидова эса бронза медалларига эга чиқишди. Бу орқали улар келгуси йил Токио мезбонлик қиладиган навбатдаги Паралимпиадага йўлланма берувчи муҳим рейтинг очколарини қўлга киритишди.

Маълумот учун, 60 дан ортиқ мамлакатдан 600 га яқин спортчи иштирок этаётган ушбу турнирда ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси 4 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 23-ўринни эгаллаб турибди.



Ўзбекистонлик пара сузувчилар Лондонда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритдилар.

Эркаклар ўртасидаги 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ислам Арсланов кумуш медални қўлга киритди. Яна бир ҳамюртимиз Музаффар Турсунхўжаев эса финишга тўртинчи бўлиб етиб келди.

Шунингдек, аёллар ўртасидаги 100 метрга эркин усулда сузиш беллашувларида пара сузувчимиз Шохшанам Тошпўлатова турнирнинг бронза медалига эга чиқди. Нигора Мирзохидова эса еттинчи ўрин билан кифояланди.

Ушбу медаллар спортчиларимизга келгуси йили Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинлари лицензиялари учун муҳим рейтинг очколарини тақдим этади.

Маълумот ўрнида, дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан 600 га яқин спортчи иштирок этаётган ушбу мусобақада юртимиз шарафини жами 7 нафар пара сузувчиларимиз ҳимоя қилмоқда.

 

Эркаклар ўртасидаги 100 метрга эркин усулда сузиш (S13)

Ихар Боки (Беларус) – 50.74

Ислам Арсланов (Ўзбекистон) – 52.07

Кирило Гарашченко (Украина) – 52.40

 

 

Аёллар ўртасидаги 100 метрга эркин усулда сузиш (S13)

Жилли Карлотта (Италия) – 58.79

Анна Стеценко (Украина) – 59.65

Шохшанам Тошпўлатова (Ўзбекистон) – 59.80

 

Наши пара-пловцы на чемпионате мира завоевали еще две медали

В турнире принимают участие около 600 спортсменов из 60 стран мира. На этом чемпионате мира честь нашей страны защищают 7 пара-пловцов .

Вчера наша спортсменка Шохсанам Тошпулатова среди женщин завоевала бронзовую медаль по плаванию на вольном стилем (дистанция 100 метров). Помимо медали ей удалось получить рейтинговые очки в Токийскую Паралимпиаду.

Женщины. 100 метров вольным стилем плавания:

1. Гилли Карлотта (Италия)
2. Анна Стетсенко (Украина)
3. Шохсанам Тошпулатова (Узбекистан)

Среди мужчин наш соотечественник Ислам Асланов, в этом же направлении финишировал вторым, ему удалось завоевать серебро и рейтинговые очки в Токийскую Паралимпиаду

Мужчины. 100 метров вольным стилем плавания:

1. Боки Ихар (Белорус)
2. Ислом Асланов (Узбекистан)
3. Кирил Гарашченко (Украина)



Аввал хабар берганимиздек, Лондон шаҳри пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан 600 га яқин спортчи иштирок этаётган ушбу мусобақада юртимиз шарафини 7 нафар пара сузувчиларимиз ҳимоя қилмоқда.

Кеча бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги 100 метрга чалқанча сузиш баҳсларида ўзбекистонлик Нигора Мирзохидова бронза медални қўлга киритди.

Финишга учинчи бўлиб етиб келган спортчимиз келгуси йил Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарига эга бўлди.

Аёллар ўртасидаги 100 метрга чалқанча сузиш (S13)

Жилли Карлотта (Италия) – 1:06.48

Жиа Пержолини (АҚШ) – 1:06.82

Нигора Мирзохидова (Ўзбекистон) – 1:07.67

***

Нигора Мирзохидова завоевала бронзу на чемпионате мира

Как вы знаете, в эти дни в Лондоне проходят чемпионат мира по параплаванию. В турнире принимают участие около 600 спортсменов из 60 стран мира.

В этом чемпионате участники имеют шанс завоевать лицензии на Паралимпийские игры в Токио.

Вчера наша спортсменка Нигора Мирзохидова завоевала бронзовую медаль среди женщин по плаванию на спине на дистанцию 100 метров. Ей удалось заработать значительные очки на Паралимпиаду в Токио.

Среди женщин по плаванию на спине на дистанцию 100 метров:

Жилли Карлотта (Италия) – 1:06.48

Жиа Пержолини (США) – 1:06.82

Нигора Мирзохидова (Узбекистан) – 1:07.67

Состав нашей сборной на этом чемпионате мира:

Шохсанам Тошпулатова

Музаффар Турсунходжаев

Нигора Мирзохидова

Фирдавс Мусабеков

Кирил Панков

Дмитри Хорлин

Ислом Асланов.

 



Аввал хабар берганимиздек, 6-8 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида парадзюдо бўйича Осиё ва Океания чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу турнирда иштирок этган парадзюдочиларимиз яккалик баҳсларида 7 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медаллари соҳибига айланган бўлсалар, жамоавий баҳсларда кумуш медалларни қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритишди.

Бугун ушбу спортчиларимиз медаллар шодаси билан юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий Паралимпия Ассоциацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, ОАВ ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари тантанали тарзда кутиб олишди.

Парадзюдо бўйича Осиё ва Океания чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамюртларимиз билан танишинг:

Эркаклар (яккалик):

-60 кг: Шерзод Намозов – олтин медаль

-81 кг: Давурхон Кароматов – олтин медаль

-100 кг: Шариф Ҳалилов – олтин медаль

+100 кг: Ширин Шарипов – олтин медаль

-90 кг: Шуҳрат Бобоев – кумуш медаль

-73 кг: Феруз Саидов – бронза медаль

 

Аёллар (яккалик):

-52 кг: Севинч Салаева – олтин медаль

-57 кг: Парвина Самандарова – олтин медаль

-70 кг: Васила Алибоева – олтин медаль

-48 кг: Лобар Хуррамова – кумуш медаль

-63 кг: Нафиса Шерипбаева – кумуш медаль

 

Эркаклар (жамоавий):

Ўзбекистон терма жамоаси – кумуш медаль

 

Аёллар (жамоавий):

Ўзбекистон терма жамоаси – кумуш медаль



Бугун Лондон шаҳрида пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатига старт берилади. Ушбу мусобақада дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан 600 га яқин спортчи иштирок этади ва у келгуси йил Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига лицензия беради.

Терма жамоамиз делегацияси эса қуйидаги таркибда мусобақаларда иштирок этади:

Шохсанам Тошпўлатова

Музаффар Турсунхўжаев

Нигора Мирзохидова

Фирдавс Мусабеков

Кирил Панков

Дмитри Хорлин

Ислом Асланов.

***
Сегодня в Лондоне стартует чемпионат мира по параплавание. В турнире примут участие около 600 спортсменов из более чем 60 стран.

Этот чемпионат предоставит лицензии на Паралимпийские игры в Токио.

Состав нашей сборной на чемпионат мира

Шохсанам Тошпўлатова

Музаффар Турсунхўжаев

Нигора Мирзохидова

Фирдавс Мусабеков

Кирил Панков

Дмитри Хорлин

Ислом Асланов.



Ўзбекистонлик парадзюдочилар Атирау шаҳри мезбонлик қилган Осиё ва Океания чемпионатидаги иштирокларини юқори нотада якунлашди.

Мусобақанинг сўнгги кунида эркаклар ва аёллар ўртасидаги жамоавий баҳслар бўлиб ўтди. Унда терма жамоамиз вакиллари кумуш медалларни қўлга киритди ва якунда умум жамоа ҳисобида 1-ўринга эга чиқишди.

Эслатиб ўтамиз, парадзюдочиларимиз яккалик беллашувларида 7 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медал соҳибларига айланган эдилар.

Терма жамоамиз делегацияси эртага Тошкент вақти билан соат 21.30 да Олма-ота – Тошкент йўналишида юртимизга қайтиб келишади

Парадзюдо бўйича Осиё ва Океания чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамюртларимиз билан танишинг:

Эркаклар (яккалик):
-60 кг: Шерзод Намозов – олтин медаль
-81 кг: Давурхон Кароматов – олтин медаль
-100 кг: Шариф Ҳалилов – олтин медаль
+100 кг: Ширин Шарипов – олтин медаль
-90 кг: Шуҳрат Бобоев – кумуш медаль
-73 кг: Феруз Саидов – бронза медаль

Аёллар (яккалик):
-52 кг: Севинч Салаева – олтин медаль
-57 кг: Парвина Самандарова – олтин медаль
-70 кг: Васила Алибоева – олтин медаль
-48 кг: Лобар Хуррамова – кумуш медаль
-63 кг: Нафиса Шерипбаева – кумуш медаль

Эркаклар (жамоавий):
Ўзбекистон терма жамоаси – кумуш медаль

Аёллар (жамоавий):
Ўзбекистон терма жамоаси – кумуш медаль



Ўзбекистонлик спортчиларнинг парадзюдо бўйича Осиё ва Океания чемпионатидаги муваффақиятли юруши давом этмоқда. Қозоғистоннинг Атирау шаҳри мезбонлик қилаётган ушбу турнирнинг иккинчи кунида ҳамюртларимиз жами 6 та медални қўлга киритишди.

Давурхон Кароматов (-81 кг), Шариф Ҳалилов (-100 кг) ҳамда Ширин Шарипов (+100 кг) барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда, олтин медалларга сазовор бўлишди. -90 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган Шуҳрат Бобоев, ҳал қилувчи баҳсда имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медал билан тақдирланди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда Васила Алибоева (-70 кг) ўз вазн тоифасида тенгсиз эканини исботлади ва олтин медалга эга чиқди. Яна бир парадзюдочимиз Нафиса Шерипбаева (-63 кг) эса мусобақанинг кумуш медали соҳибасига айланди.

Ҳозирча терма жамоамиз 7 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда, умум жамоа ҳисобида пешқадамлик қилмоқда.

Мусобақанинг сўнгги кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда спортчиларимиз жамоавий баҳсларда иштирок этишади. Терма жамоамиз вакилларининг дастлабки рақиблари жанубий кореялик парадзюдочилар бўлишади.

Эркаклар:

-81 кг: Давурхон Кароматов – олтин медаль

-100 кг: Шариф Ҳалилов – олтин медаль

+100 кг: Ширин Шарипов – олтин медаль

-90 кг: Шуҳрат Бобоев – кумуш медаль

 

Аёллар:

-70 кг: Васила Алибоева – олтин медаль

-63 кг: Нафиса Шерипбаева – кумуш медаль