Beeline Uzbekistan раҳбари: биз қадр-қийматни қоғоздаги рақамларга эмас, балки абонентларнинг эҳтиёжларига қараб яратамиз

Фото: Beeline Uzbekistan

Пандемия дунёни тубдан ўзгартирди. Чоралар ва ўзини изоляция қилиш, Ўзбекистон телекоммуникация бозори учун янги чақирувга айланди. Интернетдан фойдаланиш озиқ-овқатга бўлган талаб билан тенглашди, чунки одамлар яккаланиб қолишди ва улар энг сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлишлари, қариндошларининг ҳол-аҳволларидан хабар олишлари керак. Шундай қилиб, ҳаётнинг асосий эҳтиёжлари нафақат бутун бозор учун, балки саноат учун ҳам чақирувга айланди.

Beeline Uzbekistan инвестиция дастурини давом эттирган ҳолда, бу чақирувни қабул қилди. Бунга параллель равишда, тармоқ сифатини оширишга, шунингдек чекка ҳудудлардаги қамровга қаратилган тармоқ ривожланишини амалга оширди. Аҳолини қўллаб-қувватлаш учун ушбу қийин даврда алоқа оператори ҳаёт ва бизнеснинг узлуксизлигини таъминлаш учун ижтимоий юкнинг бир қисмини ўз зиммасига олди – карантин чоралари қўлланилиши даврида ижтимоий аҳамиятга эга ресурслар трафиги учун нархни нолга тенглаштирди, пакетларга киритилган трафик ҳажми ошди, бир қатор тарифларда бепул қўнғироқлар ва роуминг тақдим этилди. Бундан ташқари, рағбатлантирувчи акциялар жорий қилиниб, чегирмалар ва бонуслар таклиф қилинди.

Компания фаолиятидаги ўзгаришлар ва унинг пандемия давридаги таъсири, абонентларнинг хизматлар ва сервисларга бўлган талаб ва эҳтиёжлари ва энг долзарб масалалар ҳақида Beeline Uzbekistan ташқи алоқалар ва коммуникациялар бўлими Beeline Uzbekistan бош директори Сергей Афонин билан интервью тайёрлади ва Kun.uz нашрига тақдим этди.

COVID абонентларнинг хулқ-атворига қандай таъсир кўрсатди, қайси хизматлар кўпроқ талаб қилинди? Пандемия ва карантин чораларининг жорий этилиши компания фаолияти ва умуман бизнесига таъсир кўрсатдими?

– Бугунги кунда COVID-19га қарши кураш давомида инсоният қандай ўзгарганлиги, вирус ҳаётимизга киритган янги одатлар қачонгача бизда қолиши ҳақида кўплаб мунозаралар, нашрлар ва турли материаллар мавжуд. Албатта, коронавируснинг тарқалиши фойдаланувчиларга таъсир кўрсатди, миллионлаб одамлар масофадан ишлашга ўтдилар, интернет-трафик ва онлайн хизматларга талаб ошди. Бизнинг тадқиқотларимизга кўра, фақат шу йилнинг март ойининг ўрталаридан июль ойигача мобил Интернет ва 4G фойдаланувчилари сони 34,2 фоизга ўсган. Telegram мессенжери фойдаланувчиларининг ўртача трафиги 47,6 фоизга ўсди. Онлайн таълим ва видео қўнғироқлар амалга ошириладиган хизматларнинг сезиларли даражада ўсиши кузатилди. Масалан, Zoom хизматига трафик 82,7 фоизга ошди.

Ижтимоий тармоқларга келсак, Facebook фойдаланувчилари трафиги 29,8 фоизга, Instagram’да фотосуратларни жойлаштириш ва кўриш эса 29,3 фоизга ўсди. Ушбу даврда TikTok’га ташрифлар сони 83,9 фоизга, YouTube’нинг машҳурлиги 31,4 фоизга ошди. Уйда бўлиш вақтида абонентлар кўпроқ онлайн ўйин ўйнашга кўпроқ вақт сарфладилар, бу ерда ўртача трафик 86,8 фоизга ўсган. 

Шунингдек, интернет-трафик карантин даврида 20,8 фоизга ўсган Beeline TV рақамли хизматининг машҳурлигини ҳам таъкидламоқчиман. Бунга фаол қизиқиш шу йилнинг март-апрель ойларида сезиларли бўлди, абонентларимизга қулай бўлиши учун биз 60 дан ортиқ каналларни томоша қилишни бепул таъминладик.

Ўз-ўзини изоляция қилиш режими «қадамлар учун Гиглар» кампаниясини янада оммалаштирди. Аввало, бу шахсий ва жамоат транспорти ҳаракатининг минимал даражага туширилиши билан боғлиқ деб ўйлайман. Натижада фойдаланувчиларга ҳисобланган бонуслар сони 41,6 фоизга ошди. Юқоридаги барча ўзгаришлар хизматлар нархларининг пасайиши билан бирга келди.

Карантин чораларини жорий этиш жараёнида биз нафақат янги лойиҳаларни ишга туширдик, балки интернет-трафик нархини 21,4 фоизга тўлиқ пасайтирдик, шунингдек овозли хизмат нархи ҳам 15 фоизга пасайтирилди. Шу билан бирга, компания бир кунга ҳам тармоқ қамровини ривожлантириш ва янги база станцияларини ишга туширишни тўхтатмади.

Иккинчи саволга келсак, афсуски, COVID-19, бизнесга таъсир қилади. Ўйлайманки, аслида, бугунги кунда, Ўзбекистонда йўқотишларни ва фаолиятнинг пасайишини сезмаган биронта ҳам соҳа йўқ. Албатта, бизнинг молиявий кўрсаткичларимиз ҳам кутилганидан паст бўлди. Аммо даромад ўсишининг етишмаслигига қарамай, биз маблағ ва саъй-ҳаракатларимизни инфратузилма, янги алоқа объектлари ва ускуналарга сарфлашни давом эттирдик ва давом эттирмоқдамиз. Биз бўшасмасдан янги ғоялар ва тадбирларни амалга ошириш устида иш олиб бормоқдамиз. Ушбу жараён юқори даражада ўтиши учун биз қўлимиздан келганиниқилишга интиламиз. Биз доимий равишда абонентларимизнинг мижозлар тажрибасини яхшилаш, уларга рақамли хизматларни кўрсатишда уларнинг эҳтиёжларини ўрганиш билан шуғулланамиз.

Асосийси, ижобий фикрлаш ва айни пайтда мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда реал режалар тузиш. Бизда жуда кучли, жасур ва масъулиятли жамоамиз бор. Ва мен ҳар бир киши ўз ишини профессионал даражада бажарадиган бундай одамлар билан ишлашдан фахрланаман. Яқин келажакда биз ғалаба қозониб, ушбу вирусдан халос бўлишимизга ва яқин орада ҳаётнинг одатий ритмига қайтишимизга ишонаман.

СОVID-19 туфайли кўплаб муассаса ва ташкилотлар уй шароитида масофадан ишга ўтишлари керак бўлди. Бу сизнинг компаниянгизда қандай ўтди?

– Масофадан ишлашга ўтиш жараённинг маълум бир ўзгаришини талаб қилди. Абонентларга хизмат кўрсатиш учун, авваламбор, колл-марказини қайта қуриш ва масофавий шароитларга ўтиш учун вақт керак бўлди. Айни дамда у энг юқори имкониятларда ишламоқда. Ижобий томони, масофадан туриб ишлаш одамларни ёллашга ундайди. Кўп нарса ўз-ўзини ташкил қилиш, масъулият ва иштирок этишга боғлиқ. Ташкилий масалалар, сифат назорати биз учун муҳим манба ҳисобланади. Биз мижозларимизни қадрлаймиз ва яхши кўрамиз, аммо ходимларимиз хавфсизлиги ҳам биз учун муҳим. Айнан шу фикрлардан келиб чиқиб биз, авваламбор, уларни масофадан ишлашга ўтказдик. Масофадан ишлашнинг умуман қўрқинчли жойи бўлмади, ҳатто барча томонлар учун ҳам жуда қулай бўлди. Маълумки, Beeline Veon гуруҳининг катта дўстона халқаро оиласининг бир қисмидир. Биз бир неча йилдан буён масофавий форматда ишлашнинг муваффақиятли тажрибасидан фойдаланиб келмоқдамиз, уни нафақат Veon ичида, балки энди Ўзбекистонда ҳам қўллаймиз. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, ҳар бир ходим ўз иши ва даромадларини карантин даврида, шунингдек ундан кейин тикланиш даврида сақлаб қолди.

Ушбу ойларда, карантин чекловлари даврида биз абонентларимиз учун манфаатли бўлган кўплаб янги тадбирларни амалга оширдик ва шу билан компаниянинг бозордаги обрўсини оширдик. Масалан, биз SIM-карталарни онлайн етказиб бериш ва сотиш бўйича хизматни ишга туширдик. Ушбу инновацион лойиҳа атиги 30 кун ичида амалга оширилди. Айнан бунинг учун ўзимизнинг платформамиз – nomer.beeline.uz сайти очилди, у ерда керакли рақамни бронь қилиш мумкин. Бундан ташқари, ҳар бир ҳудуд даражасида буюртма бериш савдо каналлари бўйича тақсимланади: баъзи буюртмалар дилерлар томонидан, баъзилари бизнинг ходимларимиз томонидан етказиб берилади. Етказиб бериш муддати – 3 кун, аммо абонент билан яна алоҳида вақт оралиғи муҳокама қилинган ҳолатлар ҳам бўлган.

Айтганча, бизнинг энг машҳур XIT ва премиум STATUS тарифлар қаторлари учун рақамлар мутлақо бепул етказиб берилади. Бундан ташқари, мижозларимизга қулай бўлиши учун биз сайтнинг ўзида янги функцияни қўшдик – рақамни бронь қилган абонентга ноёб код берилади, уни энг яқин савдо нуқталаридан бирига мурожаат қилганда дарҳол рақамни чақириш мумкин. Карантин даврида қабул қилинган аризалар сони бўйича статистикани таҳлил қилишимиз шуни кўрсатдики, лойиҳани ишлаб чиқиш учун унинг географиясини янада кенгайтиришимиз ва бошқа етказиб бериш хизматларини жалб қилишимиз керак бўлди. Бу бизга қабул қилинган буюртмалар сонини сезиларли даражада кўпайтиришга ёрдам берди ва шу билан биз рақамни мамлакатнинг исталган жойига етказиб беришимиз мумкин.

Шунингдек, SIM-карталарни Express24, MobileZone каби ҳамкорлар орқали онлайн сотиш бўйича ишларни йўлга қўйдик. Яқин келажакда уларнинг сони кўпайтирилади, энди биз SIM-карталарни нафақат Тошкентда, балки вилоятларда етказиб берадиган бошқа фирма ва ташкилотлар билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Шундай қилиб, бизнинг мутахассисларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли биз ушбу тажрибани бутун Ўзбекистон бўйлаб кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз. SIM-карталарни етказиб беришдан ташқари, бизнинг вазифаларимиз абонентлар учун аксессуарлар, қурилмалар, телефонларни етказиб беришни ўз ичига олади, шу билан ҳар бир абонент ўз уйида ва қулай шароитда оператор хизматидан фойдаланишлари мумкин. Бундан ташқари, бугунги кунда бизнинг абонентимиз бўлишни истаган мижознинг офисда бўлишини минимал даражага тушириш мақсадида биз онлайн тарзда рўйхатдан ўтиш тизимини ривожлантириш устида иш олиб бормоқдамиз.

Сўнгги пайтларда колл-марказига қўнғироқ қилиб тушиш имконияти йўқлиги ҳақида шикоятлар пайдо бўлди. Бунинг сабаби нимада?

– Биз хизмат кўрсатиш ва мижозлар тажрибаси масалаларига катта эътибор берамиз. Эҳтимол, мамлакатда карантин чоралари ва ўзини ўзи изоляция қилиш тизимини жорий қилиш билан боғлиқ сўнгги воқеалар туфайли, колл-марказга қўнғироқлар сони кўпайган ва уланишда маълум қийинчиликлар бўлган. Аммо, шунга қарамай, колл-марказнинг иши узлуксиз режимда олиб борилди ва бир дақиқа ҳам тўхтамади. Бугунги кунда кўплаб масалаларни колл-марказга қўнғироқ қилмасдан, масалан, Beeline Uzbekistan мобил иловаси ёки IVR (интерактив овозли тизимлар) ёрдамида ҳал қилиш мумкин. Beeline Uzbekistan колл-марказининг 0611 рақамидан ташқари (шаҳар телефонлари ва бошқа компаниялар абонентлари учун +998901850055), абонентлар биз билан боғланиш учун Telegram операторини танлашлари мумкин. Агар абонентга бириктирилган файллар билан расмий сўров қолдириш керак бўлса, электрон ёрдамчиларнинг хизматларидан 0611@beeline.uz электрон манзили орқали фойдаланиш мумкин. 0621 рақами ёрдамида “менга қайта қўнғироқ қилинг” ёки “қайта алоқа” хизмати билан SMS орқали қўнғироқ учун буюртма бериш ҳам мумкин. Компания ходими 24 соат ичида абонент билан боғланади. Бундан ташқари, абонентлар Фасебоок, Instagram, Ok.ru ва Тwitter ижтимоий тармоқларидаги корпоратив саҳифалар орқали мутахассис билан боғланишлари мумкин. Биз ҳамма учун очиқмиз ва ҳар доим ҳар қандай ёрдам беришга тайёрмиз!

Нега яна «4G? Унда Beeline» мавзуга қайтдингиз?

– Шуни эслатиб ўтишим жоиз, 2008 ва 2014 йилларда 3G ва 4G тармоқларини тижорат фойдаланувига биринчи бўлиб айнан Beeline жорий қилган ва деярли бир йил олдин у яна биринчи бўлиб бешинчи авлод алоқа стандартини синовдан ўтказган. Аммо 5G ҳали ҳам яқин келажакнинг масаласидир, ва айни дамда бизнинг мижозларимиз LTE ва UMTS асосидаги хизматларга эҳтиёж сезмоқдалар. Ва биз тўртинчи авлод технологиясига ишонамиз, чунки бу бизнинг абонентларимизга мультимедиа ўтказиш, видео қўнғироқларларни амалга ошириш ва мобил ТВларни томоша қилиш учун кенг имкониятлар яратади. Бу маълумот узатишнинг юқори тезлиги ва Интернет-ресурсларга тез уланиш билан боғлиқ. Шунингдек, LTE тармоғини ривожлантириш тезкор ва барқарор тармоқларга қараганда кўпроқ қамровни таъминлайдиган афзалликларга эга. Келажакда бунга янада кўпроқ маблағ сарфлашни режалаштирганмиз. Зотан, Beeline маълумотларининг 70 фоиздан кўпроғи 4-авлод тармоғида амалга оширилади.

Бизнинг фикримизча, 4G энди узоқ ёки яқин келажак масаласи эмас, бу бизнинг ҳақиқатимиз. Бугунги кунда ҳар бир абонент ўртача 2 ёки ҳатто 3 баробар кўпроқ Интернет-трафикни истеъмол қила бошлади. Шунинг учун биз томондан 4G тармоғининг кенг миқёсда ривожланиши мавжуд абонентлар ва янги фойдаланувчиларнинг янги хизматларга бўлган талабни сифатли қондириш имконини берди. Шундай қилиб, мавжуд тармоқни модернизация қилиш ва янги база станцияларини жорий этиш, транспорт тармоғини модернизация қилиш бўйича лойиҳалар ва частота ресурсидан самарали фойдаланиш ҳисобига фойдаланувчи учун ўртача тезлик оширилди. Ҳозир янги хизматларнинг ишга туширилиши билан тармоқдаги юк янада ортади, аммо биз бунинг устидан чиқа оламиз. Бу йўналишдаги ишларнинг асосий кўлами бизни яқин ойларда, шу жумладан ҳудудларда ҳам кутмоқда. Бу йил 500га яқин янги аҳоли пунктларини 4G тармоғи билан қамраб олиш режалаштирилган. Ҳали бу ҳаммаси эмас.

Яқинда биз 4G бонусларини, шунингдек, бозорда ноёб маҳсулотни – бир кунлик ёки бир ойлик фойдаланиш мумкин бўлган чексиз 4G интернетини ишга туширдик. Фойдаланувчи ўзи учун керакли ва қулай тўпламни танлайди ва Интернетдан кеча-кундуз тезлик чекловисиз фойдаланади. Шуни айтмоқчиманки, биз абонентларимизга ҳар доим 4G бозорида энг яхши нархларни тақдим этамиз. Шунинг учун, «4G? Унда Beeline» деймиз.

2019 йилда сиз бутун республика бўйлаб компания тарихидаги энг йирик базавий станцияларнинг фаол қурилишини бошладингиз. Карантин даврида янги тармоқларни қуриш бўйича ишлар давом этдими? Чет элдан ускуналар олиб киришда қийинчиликлар бўлдими?

– Kомпаниямиз доимий равишда алоқа ва мобил Интернет сифатини яхшилаш учун тармоқларни жадал қуриш ва янгилашни давом эттирди. Шахсан мен учун, компания раҳбари сифатида, технологик етакчиликни сақлаб қолишимиз, қайсидир маънода соҳанинг локомотиви бўлишимиз муҳим. 2019 йил биз учун тармоқни кенгайтиришда рекорд йил бўлди. Бугун биз ўз олдимизга янада улкан мақсадларни қўйдик, чунки бизнинг стратегиямизнинг асоси алоқа сифати ва хизмат кўрсатиш даражасини яхшилашдир. 2020 йилда қурилиш ҳажми ўтган даврдаги натижаларимиздан нисбатан ошиб кетди.

Албатта, мамлакатда карантин чораларининг жорий этилиши бу ишга маълум даражада таъсир кўрсатди, аммо уни тўхтата олмади. Бизнинг абонентларимиз ҳар доимгидан ҳам барқарор ва сифатли хизматга, уяли алоқа хизматларига эҳтиёж сезаётганини тушунамиз. Бу, аввало, Ўзбекистон аҳолисини COVID-19 тарқалишига қарши кўрилган чоралар тўғрисида ўз вақтида ва ҳар томонлама хабардор қилиш, онлайн таълим, республикада ва ундан ташқарида бўлган қариндошлари ва дўстлари билан бўш вақт ўтказиш ва мулоқот қилишни таъминлаш учун зарурдир.

Шундай қилиб, 2020 йил бошидан буён компания 2 мингдан ортиқ турли хил технологик база станцияларини ишга туширди. Компания йил охирига қадар 800 га яқин янги алоқа воситаларини ишга туширишни режалаштирмоқда. Жорий йилда 4G тармоғи 75 фоизга ўсди, бу нафақат қамров ҳажмини ошириш, балки тармоқни сезиларли даражада ошириш имконини берди. 4G тармоғидаги ўртача тезлик йил бошидан бери 45 фоизга ошди. Шу билан бирга, ўтган йил давомида LТE тармоғидаги трафик икки бараварга ошди. Менинг фикримча, инновация бизнеснинг барча жабҳаларини қамраб олиши ва баъзида янада мураккаб муаммоларни ҳал қилиши керак.

Минтақаларда электр қуввати бўлмаганда, таянч станцияларнинг узлуксиз ишлашини таъминлайдиган қуёш батареяларига асосланган муқобил энергия таъминоти манбалари билан муваффақиятли мисолни эслайлик – Beeline ушбу ташаббусда биринчи бўлган. Ҳозир ҳам биз ностандарт ечимлар устида ишлашни давом эттирмоқдамиз.

Абонентларнинг сони пасайиши ҳақида фикрингиз қандай? Ҳозир Beeline учун нималар муҳим ва диққат марказида – базавий станцияларнинг ўсишими ёки яна бошқа масалалар?

– Келинг, аниқроқ айтайлик. Абонент базаси компаниядан чиқиб кетган ва унга келган абонентлардан тузилади. Биринчидан, компанияни тарк этган абонентлар ўтган йилгига қараганда камроқ ва бу бизни хурсанд қилади. Иккинчидан, компанияга келган абонентлар сони ўсиб бормоқда, аммо SIM-карталар сонида бу ўтган йилларга қараганда камроқ. Биз дилерлик тармоғидаги тарифлар ва шартларни ҳақиқий абонентлар учун қизиқарли бўлиши ва оқилона рақобатлашиши учун ўзгартирдик. Бироқ, биз сотишда бўш SIM-карталар билан базани сунъий равишда «тўлдиришга» қаршимиз. Ва бу бизнинг танловдир! Ҳа, рақамлар бўйича бу базанинг пасайишини кўрсатади, аммо парадокс шундаки, база яхшиланмоқда!

Умуман алоқадан фойдаланмайдиган ёки уч ой ичида битта қўнғироқни амалга оширадиган бўш SIM-карталар мавжуд эмас. Одатда бу дилерларнинг иш ҳақи ошиши ёки операторнинг базаси ўсишини кўрсатиш мақсадидаги савдоларнинг бир қисмидир. Юқорида айтиб ўтганимдек, биз фақат ҳисобот кўрсатгичлари учун базани кўпайтириш ва бунинг учун ҳамкорларга асоссиз равишда катта харажатлар кетгазиш, шунингдек бўш SIM-карталар учун қўшимча солиқлар тўлаш тарафдори эмасмиз. Ушбу маблағларни базавий станциялар ва янги маҳсулотлар қурилишига сарфлаймиз. Буни бизнинг хизматларимиздан фойдаланган абонент қадрлайди. Ҳисоботларда чиройли рақамларни намойиш қилганимиз учун абонентлар бизга миннатдорчилик билдирмайдилар.

Ушбу ёндашувни ҳар ким ўзига хос тарзда талқин қилиши мумкин, аммо ҳақиқат шундаки, биз қоғоздаги рақамларга эмас, балки мижозлар эҳтиёжига қараб қиймат ҳосил қиламиз. Биз ўз абонентларимиз учун дастурларни фаол равишда такомиллаштирмоқдамиз. Beeline Club 2.0 садоқатлик дастури, Beeline TV (beelinetv.uz), Beeeline Music (music.beeline.uz), Beeline Пресса (pressa.beeline.uz), Beeeline Games (app.beeline.uz), Beepul мобил тўлови (beepul.beeline.uz) – яқин келажакда ушбу дастурлардан нафақат бизнинг мижозларимиз, балки бошқа операторларнинг абонентлари ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади. Бу йил биз мобил молия, рақамли контент соҳасида қулай ва бозоримиз учун янги йўналиш бўлмиш Big data рақамли дунёси томон янги қадам ташладик. Биз Ўзбекистондаги барча операторлар орасида биринчи бўлиб унинг асосида бозорга мос бизнес моделларини ишлаб чиқдик. Энди биз инновацион хусусиятларни янада тезроқ яратмоқдамиз. Ҳозирда компания мобил тижоратни йўлга қўйган ва ривожлантирмоқда.

Яқинда биз бозор учун янги электрон ҳамёнлар ва виртуал банк карталарига кириш имкониятини, шунингдек Google Play дўконидаги маҳсулотларни балансдаги маблағ эвазига сотиб олиш имкониятини йўлга қўямиз. Ҳозирча Ўзбекистондаги биронта операторда бундай имконият мавжуд эмас. Бундан ташқари, биз тиббиёт ва таълим соҳасидаги янги лойиҳалар билан маҳсулот турларини кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз. Big data соҳасида биз абонент профилини аниқлаш бўйича модель устида иш олиб боряпмиз, бу бизга бир вақтнинг ўзида компаниядаги бир нечта йирик майдонларни – маркетингдан сотувларгача оптималлаштиришга ёрдам беради. Биз ноёб рақамли маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган Beelab лабораториясини яратдик ва ривожлантирмоқдамиз. Бу бизнинг истеъдодли ва талабчан ходимларимиз томонидан амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, улар бу ишларни шу қадар маҳорат билан бажарадиларки, ҳатто Veon’нинг бошқа мамлакатларига ҳам хизмат кўрсатмоқдалар. Биз тарифлардан ташқари бонуслар билан таъминланадиган ўйинга ўхшаш қизиқарли таклифларни яратдик.

Сўнгги пайтларда абонентлар, шу жумладан Beeline’нинг абонентлари контент хизматларидан жуда норози бўлишмоқда, хизматлар эвазига операторлар пулларни шаффоф бўлмаган ва адолатсиз равишда ҳисобдан ечиб олишмоқда. Бунга қандай изоҳ беришингиз мумкин?

– Кўнгилочар хизматлар дунёдаги барча уяли алоқа операторларининг диққатини тортмоқда. Ҳар қандай янги технология аста-секин бозорни эгаллайди, тарозини тортади, яхшилайди, ўзига хос стандартга айланади ва унинг ривожланиши секинлашгунча давом этади. Инновация ҳаётидаги навбатдаги ва мантиқий босқич бу портловчи талабни камайтириш ва асосий хизматнинг ўзини тўлдирувчи ва баъзан жиддий равишда ўзгартирадиган хизматларнинг пайдо бўлиш босқичидир. Кўнгилочар хизматлар мижоз учун деярли доимо «яхши» ва деярли ҳеч қачон «ёмон» эмас. Абонент учун «яхши» ва «зарур» кўнгилочар хизматларни қидириш ва амалга ошириш жуда кўп ишдир ва ишга тушириш жараёнида одатда баъзи хизматлар абонентлар учун хоҳлаганча муваффақиятли, қизиқарли ва тушунарсиз бўлиши мумкин. Баъзида улар шаффоф эмас ва адолатсиз деб қабул қилинади.

Ўзбекистон бозори тобора кучайиб бораётган «смартфонлаштириш» даврида, шунинг учун бугунги кунда баъзи бир контент хизматларини ҳисобдан чиқариш мавзуси айниқса долзарбдир. Контент-провайдерлар барча операторларнинг абонентлари билан ишлашлари ҳеч кимга сир эмас ва бу ҳар доим ҳам абонент нуқтаи назаридан шаффоф тарзда амалга оширилмайди. Ҳа, муаммо бор ва бизнинг жамоамиз энди уни конструктив тарзда ҳал қилмоқда. Келгуси ойларда ҳар бир абонент контент хизматларидан қандай фойдаланиши ва қабул қилиши, уларни қандай бошқариши ва қанча назорат қилинишини, абонент нимага обуна бўлганлигини ва нима учун пул тўлашини тушуниши учун хизматни такомиллаштириш учун зарур бўлган барча ишларни амалга оширишни режалаштирмоқдамиз. Биз барчаси иложи борича шаффоф бўлишини хоҳлаймиз. Бунинг учун энди қуйидаги чораларни кўрмоқдамиз:

  • Биз пенетрацияни камайтирдик ва мижозларимизнинг ҳозирги эҳтиёжларига жавоб бермайдиган хизматларни ёпдик.
  • Кўнгилочар хизматлар ҳақида колл-марказимиз орқали фикр-мулоҳазаларни қабул қиламиз ва юзага келадиган саволларни дарҳол ёпамиз.
  • Ахборот кампанияларини олиб бормоқдамиз ва абонентларимизни ўргатмоқдамиз. Масалан, «Beeline: Ҳаммаси шаффоф!» акцияси *115 # USSD-буйруғини теришда барча кўнгилочар хизматлар ўчириб қўйилиши ҳақида хабар беради.
  • Beeline Uzbekistan янгиланган иловамизда «Харажатлар» бўлимида мутлақо барча харажатлар кўриниб туради.
  • Интернет хизматлари учун биз ҳамкорларга нархлар, ҳисобдан маблағни ечиб олиш муддатлари, хизматнинг мақсади ва бошқа барча керакли маълумотларни мажбурий жойлаштириш бўйича талаблар ва қоидаларни шакллантирдик.

Ўзбекистон телеком бозорида янги уяли алоқа оператори пайдо бўлди. Сизнингча, телеком соҳаси мутахассиси сифатида бу бозорга ва умуман абонентларга қандай таъсир қилади?

– Одатда, биз бозордаги ҳамкорларимиз фаолиятини изоҳламаймиз. Албатта, бозорда адолатли рақобатни келтириб чиқарадиган ҳар қандай ўзгаришлар доимо яхши бўлади. Аммо, яна бир бор таъкидлайман агар у виждонли ва ҳалол бўлса. Биз учун, соҳанинг ҳозирги сармоядорлари сифатида, албатта, Ўзбекистонда Beeline тармоғини янада фаол қуриш ва модернизация қилиш, АТ ва рақамли инфратузилмаларни ривожлантириш, абонентларга янги қизиқарли ва арзон хизматларни таклиф қилиш асосий устувор вазифалар бўлиб қолмоқда.

Биз янги концепцияларни тақдим этамиз, янги рақамли лойиҳалар устида ишлаймиз. Бизнинг асосий эътиборимиз маҳсулот, хизмат ва хизматларнинг сифати ва амалга оширилишига қаратилган. Умуман олганда, агар келажак ҳақида гапирадиган бўлсак, асосий вазифа – бу янги бизнес моделини яратишдир, унинг доирасида абонентларимиз анъанавий сервис ва хизматлардан (овозли қўнғироқлар, маълумотларни узатиш, ёки SMS) фойдаланиш учун тўловларни камайтиради ёки ҳатто уяли алоқа оператори сифатида бизга тўлашни тўхтатади. Улар фақат ўзларини қизиқтирган, ишлатиш учун қулай ва фойдали бўлган иловалар учун тўлайдилар. Маълум бўлишича, хизматлар ва маҳсулотларни тарғиб қилиш учун провайдер ва оператор харажатларни ўзаро тақсимлайди, улардан абонент фақат фойда кўриши мумкин.

Шундай қилиб, биз алоқани тўланиши шарт бўлмаган ҳавога айлантирмоқчимиз, чунки бу ҳам ҳаётий аҳамиятга эга. Биз абонентлар базасини таъқиб қилмаяпмиз, биз хизматларнинг сифати ва одамлар учун қизиқарли таклифлар ҳақида ўйлаймиз. Шунинг учун биз абонентлар қолишлари ва биз билан бўлишлари учун бир қатор маҳсулот ва хизматларни мутлақо бепул тақдим этишга тайёрмиз.

Ва суҳбатимиз якунида, илтимос, келажакдаги режаларингиз билан бўлишсангиз.

– Бугунги кунда 1,5 миллиондан ортиқ инсон рақамли маҳсулотларимиздан фойдаланмоқда. Яхши янгиликлардан – бизнинг муҳандисларимиз ва таҳлилчиларимиз ҳозирда банк ва молия соҳалари, геомаркетинг ва реклама бизнеси учун янги моделларни ишлаб чиқиш устида фаолият олиб бормоқдалар. Кузда кўплаб ғояларимиз мавжуд. Биз бозорга иккита йирик ва муҳим ҳамкорлик лойиҳаларини тақдим этишни режалаштирмоқдамиз.

Биринчиси, шифокорлар ва тиббиёт соҳаси мутахассислари билан масофадан туриб ёки юзма-юз маслаҳатлашиш имконияти билан боғлиқ: маълум бир клиникада ёзилиш, керакли дори-дармонларни қидириш, тестлар ўтказилиш жойини излаш ва ҳатто ветеринария саволларини бериш. Умид қиламизки, ушбу лойиҳа энг чекка ҳудудлардаги одамларга ҳам ўз саволларини тезда ҳал қилишда ёрдам беради.

Иккинчи лойиҳа – идрокли масофавий таълим. Биз турли ёшдаги одамлар учун замонавий фанларни ўқитиш учун платформани ишга туширмоқчимиз. Бунинг учун бозор ўрганилди, унда иш олиб бораётган ўйинчилар чилар билан ўнлаб суҳбатлар ўтказилди ва абонентлар орасида сўровлар ўтказилди. Бизнинг стратегиямиз доирасида «Дунёни рақамли ва қулай қилиш!» таълим лойиҳаси муҳим таркибий қисмга айланиши керак. Ҳамкорлар билан биргаликда ва Big data асосида абонент учун унинг дастлабки билим даражасини ҳисобга олган ҳолда индивидуал дастур яратишни режалаштирмоқдамиз.

Бу ҳаммаси эмас. Кўриб турганингиздек, абонентларимиз учун қулайлик, фойда ва фаровонликка қаратилган қатор янги лойиҳалар ва ташаббусларни амалга оширишда бизни улкан режалар кутмоқда!

Beeline Uzbekistan ташқи алоқалар ва коммуникациялар бўлими

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *