Жорий йилнинг 17-27 август кунлари Венгриянинг Сегед шахрида пара каноэ спорти бўйича Жахон Чемпионати бўлиб ўтади.

Мазкур чемпионатда 80га яқин давлатдан 500та спортчи иштироки кутилмоқда.

Шуни айтиб ўтиш лозимки ушбу чемпионат ғолиблари Япониянинг Токио шахрида бўлиб ўтадиган ТОКИО2020 Паралимпия Ўйинларига тўғридан тўғри юлланмаларни қўлга киритиш имкониятига эга бўладилар.

Хозирда қизғин тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз аъзоларига олдинда бўлиб ўтадиган Жахон Чемпионатида омад ва зафарлар тилаб қолмиз



Аввал хабар берганимиздек шу кунларда Нур-султан шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича мусобақалар қизғин бахсарга бой ўтмоқда.

Мазкур Чемпионатнинг тўртинчи кунида яна бир хамюртимиз 3чи кумуш медални Ўзбекистон хисобига қўшиб қўйди.

Ушбу Жахон чемпионатида паралимпиячиларимиз қуйидаги вазн тоифаларида шоҳсупага кўтарилдилар:

Азизбек Тургунов 59кг/114кг/кумуш медал

Султонбой Матякубов 72кг/125кг/кумуш медал

Рўза Кузиева 61кг/125кг/кумуш медал

Маълумот учун мазкур Жахон Чемпионатида 79та давлатдан 450та паралимпия спортчилари куч синашмоқдалар. Мусобақалар 20 июл кунига қадар давом этади.



12-20 июл кунлари Козоғистоннинг Нурсултан шаҳрида пауэрлифтинг бўйича Жахон Чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада 79та давлатдан 450га яқин энг кучли паралимпия спортчиларининг иштироки кўзда тутилмоқда.

Ушбу беллашувларда беш нафар ўзбекистонлик спортчи ўз омадини синаб кўради.
Роза Қўзиева (55 кг),
Турғунов Азиз (59 кг),
Матякубов Султонбой (65 кг),
Фарход Умирзоқов (88 кг),
Давлатов Нуриддин (107 кг)
юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Улар билан бирга пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси бош мураббийи Фазлиддин Умирзоқов мусобақага йўл олди.

Биз ушбу чемпионатда иштирок этадиган паралимпия спортчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.



Tokyo 2020 Paralimpiya o’yinlari mascoti (ramzi) – ajoyib xarakter hamda olcha rangli sensorli super qobilyatlarga ega bo’lgan . U yuzining ikkala tomonida joylashgan sakura antennasidan foydalanib, telepatiyani yuborishi va qabul qilishi mumkin. Bundan tashqari, u ishimatsu naqshli yopinchig’idan foydalanishi mumkin. Odatda juda bosiq, lekin agar kerak bo’lsa, u juda kuchli. U yuksak insoniy kuchni namoyon etadigan paralimpiya sportchilarining ko’rinishidir. Mascot yaxshi ichki kuchga ega va tabiatni sevadi. U o’zining super kuchini ishlatib, toshlar va shamol bilan gaplasha oladi va narsalarni nigohi bilan harakatga keltirishi mumkin.

Mascot ismning kelib chiqishi

nomi SOMEITY “Someiyoshino”, mashhur olcha navidan olinib, “juda kuchli” ma’noni bildiradi. Ba’zilarida sakura sensorlari mavjud bo’lib, ular juda katta aqliy va jismoniy kuchni namoyon etishlri mumkin.
Timsol paralimpiyachilarni to’siqlarni yengib, imkoniyatlarining chegaralarini qayta ko’rib chiqishga yordam beradi.



Ёш пара атлетикачиларимиз Гран-при сериясига кирувчи йирик мусобақадан ёруғ юз билан қайтиб келишди

Хабарингиз бор, Тунис Гран-присида пара атлетикачиларимиз 10та медални қўлга киритган эдилар.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси спортчиларимизнинг келгусидаги фаолиятида ҳам улкан зафарлар тилаб қолади.



Тунисда пара атлетика бўйича бўлиб ўтган халқаро турнирда 43та давлатдан 344та паралимпия спортчилари куч синашдилар. Мазкур Халқаро Гран- При мусобақасида паралимпия спортчиларимиз 6та олтин, 3та кумуш ва 1 та бронза, жами 10 та медални Ўзбекистон хисобига қўшиб қўйдилар.

Этиб ўтишимиз лозимки, турнирда Ватанимиз шарафини муносиб химоя қилган спортчилар қаторида янги иқтидорли ёш паралимпиячилар номи кашф этилди.

Ушбу Гран Прида паралимпиячиларимиз қуйидаги турларида шоҳсупага кўтарилдилар:

ОЛТИН
100 м масофага югириш
Ахмедов Дониёр(11*40)
200 м масофага югириш
Ахмедов Дониёр(22*78)
Диск отиш
Хамдамова Мохигул(24,19)
Баландликга сакраш
Хасанов Омадбек(1,86)
Узунликка сакраш
Чеваров Бекжон(6,69)
Найза отиш
Хамдамова Мохигул(23,62)

КУМУШ
1500 м масофага югириш
Муродуллаев Маруф(4*09**02)
Ядро улоқтириш
Хамдамова Мохигул(8,48)
400 м масофага югириш
Муродуллаев Маруфжон(52*12)

БРОНЗА
Узунликга сакраш
Адхамова Шахноза(2,92)

Ўзбекистон делегацияси 2 июл куни Тошкент вақти билан соат 01:05 да Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича учиб келади.



Шу кунларда Тунис шаҳрида пара атлетика бўйича мусобақалар қизғин бахсарга бой ўтмоқда. Мазкур Халқаро Гран При мусобақасининг илк кунлариданоқ хамюртларимиз 4та олтин 2та кумуш ва 1 та бронза жами 7 та медални Ўзбекистон хисобига қўшиб қўйдилар.

Ушбу Гран Прида паралимпиячиларимиз қуйидаги турларида шоҳсупага кўтарилдилар:

ОЛТИН
100 м масофага югириш
Ахмедов Дониёр
200 м масофага югириш
Ахмедов Дониёр
Диск отиш
Хамдамова Мохигул
Баландликга сакраш
Хасанов Омад

КУМУШ
1500 м масофага югириш Муродуллаев Маруф
Ядро улоқтириш
Хамдамова Мохигул

БРОНЗА
Узунликга сакраш
Адхамова Шахноза

Маълумот учун мазкур Халқаро Тунис Гран Присида 43та давлатдан 344та паралимпия спортчилари куч синашмоқдалар. Мусобақалар 1 июн кунига қадар давом этади



Жорий йилнинг 24 июн – 1 июл кунлари Тунисда енгил атлетика бўйича “ ТУНИС-2019 Жахон Гран-при” мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур нуфузли мусобакада 12 нафар юртдошимиз пара атлетиканинг узунликка ва баландликка сакраш, найза отиш, ядро ва диск улоқтириш хамда 100м ва 200м масофага югуриш бахсларида иштирок этиб, ватанимиз шарафини химоя қиладилар.

Бугун терма жамоамиз аъзолари пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортдан Тунисга жўнаб кетишди.

Биз ушбу турнирда иштирок этадиган паралимпия спортчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.



Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси жорий йилнинг 3 июль куни Тошкент шаҳридаги Паралимпия марказида (Тошкент шаҳри, Бешёғоч кўчаси 126 уй) Ассоциация рахбар органини (раис ўринбосарлари ва бош котибни) қайтадан сайлаш мақсадида Бош ассамблея йиғилишини ўтказишни режалаштирган.
Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими раҳбарларидан 2019 йил 24 июнга қадар раис ўринбосарлари ва бош котиби лавозимига муносиб номзодлар берилиши мумкинлигини маълум қилади.



Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Тошкент минтақавий бўлими ҳамкорлигида болалар куни муносабати билан кўзи ожиз футболчилар иштирокида махсус мусобақа бўлиб ўтди. Унда пойтахтимиздаги 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари қатнашишди.
Қизиқарли баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақа якунига кўра, 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиларидан ташкил топган “Ардус” жамоаси мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари ҳамда медаллар тақдим этилди.