Covid-19 сабаб яна бир мусобақа санаси ўзгарди

Пара камондан отиш бўйича Жаҳон чемпионати коронавирус сабаб 2021 йилдан 2022 йилга кўчирилди. Бу ҳақда Бутунжаҳон камондан отиш федерацияси расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 18-27 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади.

Қизиғи шундаки, энди пара камондан отиш бўйича жаҳон чемпионати кетма-кет икки йил ўтказилади. Боиси, 2023 йилда Чехиянинг Пльзен шаҳрида Париж-2024 Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензия берувчи жаҳон чемпионати ўтказилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *