FFC (Falko Fighting Championship) турнирида яна бир Ўзбекистон вакили жанг қилди

Қирғизистоннинг Ош шаҳрида ММА турнири ўз якунига етди. Унда иштирок этган бир қатор ҳамюртларимиз орасида уч нафари ғалабага эришди. Уларнинг икки нафарини аввалроқ маълум қилган эдик. 

FFC (Falko Fighting Championship) промоушени томонидан ташкиллаштирилган ушбу жанг кечасида яна 82 кг вазн тоифасида Ўзбекистон вакили Ҳусниддин Ғаниев ҳам ўз жангини ўтказди.  У мезбонлар вакили Абдуғани Айдарбек Уулуга қарши баҳс олиб бориб, биринчи раунднинг ўзидаёқ оғритиш услуби эвазига ғалаба қозонди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *