FIDE тарихда илк бор имконияти чекланган шахматчилар ўртасида онлайн Олимпиада ташкил қилди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) тарихда илк бор имконияти чекланган шахматчилар ўртасида биринчи онлайн Олимпиада ташкил қилди.

Ушбу тарихий мусобақада дунёнинг 45 давлатидан 61 та жамоа иштирок этмоқда. Онлайн Олимпиада 20 ноябрдан 3 декабрга қадар бўлиб ўтади.

Мусобақанинг финал баҳси 3 декабрь куни, яъни Бирлашган Миллатлар ташкилоти томонидан эълон қилинган Халқаро ногиронлар кунида ўтказилади.

Ушбу онлайн Олимпиадада дунёнинг турли бурчакларидан 400 нафар ўйинчи иштирок этади (захира таркиби билан бирга), улардан иккитаси шахмат бўйича энг юқори унвон – гроссмейстер ҳисобланади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *