2016 йил 22 апрел  куни  Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси  XXXI ёзги Олимпиада ва XV ёзги Паралимпия ўйинлари олдидан спорт федерациялари билан ўзаро дўстона алоқаларни мустахкамлаш мақсадида Ассоциация мажмуасида спорт федерациялари ходимлари ўртасида мини-футбол  бўйича турнир ўтказилди.  Мазкур турнирда Маданият ва спорт ишлар вазирлиги, Миллий Олимпия Қўмитаси, Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси, Ўзбекистон Бокс Федерацияси, Ўзбекистон Тенис Федерацияси, Ўзбекистон Таэквандо Федерацияси ва Ўзбекистон Сув Спорт Турлари Федерациялари иштирок этдилар.\r\n\r\nТадбир сўнгида Ассоциация томонидан ғолиб жамоага “Паралимпия Кубоги” ва совғалар тақдим этилди ва таниқли санъаткорлар ўз санъатлари билан йиғилганларни тадбир давомида хушнуд этдилар.\r\n\r\nDSC_0696

Leave a Comment