“Minsport Esports Cup”: соврин жамғармаси 110 миллион сўмдан зиёд мусобақага рўйхатдан ўтиш якунланмоқда

Уйда қолиб ўзингиз севиб ўйнайдиган ўйинларни ўйнанг ва миллионлар эгасига айланинг! Кундан-кунга мусобақанинг соврин жамғармаси ўсиб бормоқда ва ҳозирги кунга келиб 110 000 000 сўмга етди.

“Minsport Esports Cup” мусобақасида қатнашиш учун рўйхатдан ўтинг ҳамда йилнинг энг шов-шувли киберспорт мусобақасида иштирок этинг!

“Ўз уйинг – ўз аренанг” шиори остида ўтказилаётган мусобақада уйда ўтирган ҳолда, миллионлар эгасига айланишингиз мумкин. Имкониятни қўлдан бой берманг!

Батафсил маълумотларни @esports_uzbekistan Телеграм канали орқали олишингиз мумкин.

Шунингдек, мусобақанинг жонли эфирларини Esports Uzbekistan федерациясининг YouTube даги расмий канали орқали томоша қилишингиз мумкин: https://www.youtube.com/c/esportsuzbekistan

Шошилинг, турнир иштирокчиларини рўйхатга олиш 5 августга қадар давом этади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати​

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *