Мирайтова ва Сомэйти дунё бўйлаб саёхатга чиқдилар

Токио-2020 маскотлари Мирайтова ва Сомэйти 2020 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига бўлган қизиқишни ошириш мақсадида махсус лойиҳага асос солдилар.

Улар биргаликда Олимпиада ва Паралимпиада мезбон шаҳарларига ташриф буюришмоқда ва маҳаллий аҳолига ўзига ҳос қувонч улашмоқда.

https://twitter.com/Tokyo2020/status/1234448435652300800?s=20

Мирайтова ва Сомэйти ушбу тур йўналишларини танлаш учун найзачалардан фойдаланишди. Натижада тур Испаниянинг Барселона шаҳридан бошланадиган бўлди. Шунингдек маскотлар Халқаро Олимпия Қўмитаси ва Халқаро Паралимпия Қўмитасининг бош офисларида ҳам бўлишади.

Тур йўналиши: Барселона (Испания) → Париж (Франция) → Бонн (Германия) → Афина (Греция) → Лондон (Бирлашган Қироллик) → Лозанна (Швейцария)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *