Токио-2020 спорт ареналари – Ниппон Будокан спорт мажмуаси

Токио-2020 Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтадиган спорт ареналар ҳақида маълумот бериб боришда давом этамиз.

Бу сафар парадзюдо беллашувлари бўлиб ўтадиган Ниппон Будокан спорт мажмуаси ҳақида сўз юритишга қарор қилдик.

Ниппон Будокан спорт мажмуаси

Токио шаҳри марказида жойлашган ушбу мажмуага рамзий маънода япон жанг санъатининг руҳий уйи дея таъриф берилади.

Иншоот Япония императори саройи ва “Ясукино” мақбараси яқинидаги Китаномару боғида қурилган.

Қурилиш ишлари императорнинг молиявий ёрдами билан амалга оширилди ва 1964 йил 3 октабрда фойдаланишга топширилди.

Дзюдо спорт тури 1964 йилги Олимпия ўйинларида айнан ушбу аренада ўз дебютини ўтказган эди.

Баландлиги 42 метр бўлган саккиз қиррали тузилишга эга ушбу арена ўз бағрига 11,000 томошабинни сиғдира олади.

Бокс тарихида энг буюк боксчи дея таърифланувчи Муҳаммад Али Мак Фостерга қарши жангини шу ерда ўтказган.

Ниппон Будокан нафақат спорт мусобақалари ва санъат намойишлари, балки машҳур рок ва поп гуруҳлари “Битлз” ва “АББА” консертларига ҳам мезбонлик қилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *