Осиё ва Океания чемпионати ғолиблари пойтахтимизда муносиб тарзда кутиб олинди

Аввал хабар берганимиздек, 6-8 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида парадзюдо бўйича Осиё ва Океания чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу турнирда иштирок этган парадзюдочиларимиз яккалик баҳсларида 7 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медаллари соҳибига айланган бўлсалар, жамоавий баҳсларда кумуш медалларни қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритишди.

Бугун ушбу спортчиларимиз медаллар шодаси билан юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий Паралимпия Ассоциацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, ОАВ ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари тантанали тарзда кутиб олишди.

Парадзюдо бўйича Осиё ва Океания чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамюртларимиз билан танишинг:

Эркаклар (яккалик):

-60 кг: Шерзод Намозов – олтин медаль

-81 кг: Давурхон Кароматов – олтин медаль

-100 кг: Шариф Ҳалилов – олтин медаль

+100 кг: Ширин Шарипов – олтин медаль

-90 кг: Шуҳрат Бобоев – кумуш медаль

-73 кг: Феруз Саидов – бронза медаль

 

Аёллар (яккалик):

-52 кг: Севинч Салаева – олтин медаль

-57 кг: Парвина Самандарова – олтин медаль

-70 кг: Васила Алибоева – олтин медаль

-48 кг: Лобар Хуррамова – кумуш медаль

-63 кг: Нафиса Шерипбаева – кумуш медаль

 

Эркаклар (жамоавий):

Ўзбекистон терма жамоаси – кумуш медаль

 

Аёллар (жамоавий):

Ўзбекистон терма жамоаси – кумуш медаль

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *