Ўзбекистон ва Қозоғистон пара-таэквондо усталари ўзаро тажриба алмашишди

Пара-таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бошланажак янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўришмоқда.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўтган навбатдаги ўқув-машғулот йиғини давомида терма жамоамиз аъзолари қозоғистонлик пара-таэквондочилар билан ўзаро тажриба алмашишди.

“Баркамол” соғломлаштириш оромгоҳида ўтган халқаро ўқув-йиғин доирасида мураббийлар штаби асосан спортчиларнинг жисмоний ва тактик тайёргарлигига эътибор қаратишди.

Йиғинда Токио-2020 Паралимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган Гулжаной Наимова қаторида лицензион мусобақага ҳозирлик кўраётган яна 7 нафар вакилимиз ҳам иштирок этишди.

Маълумот ўрнида, пара-таэквондочиларимиз апрель ойида Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтадиган лицензион турнирда иштирок этади. Токио-2020 регламентига кўра, ҳамюртларимиз яна 3 та йўлланма учун кураш олиб борадилар.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *